Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри жамоаси гастрол сафари билан Грузияда бўлди
Июль 16, 2025. 17:12 • 43 сония
• 495
ЧОКҲАТАУРИ, 16 июль. /"Дунё" АА/. Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри жамоаси Грузиянинг Чокҳатаури шаҳрида гастрол сафарида бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Маданият вазирлиги маълумотига кўра, Нино Рамишвили Санъат саройида грузин ёзувчиси Нодар Думбадзе қаламига мансуб "Мен бувим, Илико ва Илларион" асари асосида саҳналаштирилган романтик комедияни грузин томошабинларига намойиш этилди.
Томошабинлар театр жамоасига илиқ фикр-мулоҳазаларини билдирди. Ушбу саҳна асари актёрлар учун тажриба алмашиш имкониятини яратди. Бундай ижодий учрашувлар Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш билан бирга, санъаткорлар учун профессионал ўсиш ва янги саҳнавий изланишлар сари йўл очади.
Сафар доирасида, Александр Суцсунава номидаги Озургети давлат профессионал драма театри ва Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри ўртасида келгусида икки давлат театрининг ўзаро гастрол алмашинувини йўлга қўйиш мақсадида Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тожикистон театрида ўзбек спектакли намойиш қилинди
Германия пойтахтида ўзбек сўзаналари кўргазмаси ташкил этилди
Польшада “Аёл қисмати” ўзбек фильми премьераси бўлиб ўтди