Logo

Фарғона вилоят қўғирчоқ театри жамоаси Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида ўтаётган I Халқаро қўғирчоқ театрлари фестивалида иштирок этмоқда

Сентябрь 12, 2025. 08:27 • 35 сония

310
Фарғона вилоят қўғирчоқ театри жамоаси Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида ўтаётган I Халқаро қўғирчоқ театрлари фестивалида иштирок этмоқда

ОҚТОВ, 12 сентябрь. "Дунё" АА/. Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида I Халқаро қўғирчоқ театрлари фестивали очилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Халқаро маданий тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Мангистау вилояти ҳокимининг ўринбосари Тлеген Абишев сўзга чиқиб, иштирокчиларни қутлади ва уларга муваффақият тилади.

Фестивалда Ўзбекистон, Озарбайжон, Туркия, Россия, Қирғизистон ва Қозоғистон қўғирчоқ театрлари ўз спектаклларини намойиш этади. Ўзбекистон номидан мазкур танловда Фарғона вилоят қўғирчоқ театри жамоаси иштирок этаяпти. Юртимиз театр санъати усталари бугун "Меҳр қаерда" спектаклини намойиш этишади.

Шунингдек, театр санъати соҳасида касбий мулоқотни ривожлантириш мақсадида маҳорат дарслари ва ижодий учрашувлар ташкил этилади.

Фестиваль 14 сентябргача давом этади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш