Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида "Ғарб Шарқ билан учрашади" номли концерт дастури бўлиб ўтди
Июль 20, 2025. 11:10 • 2 дақ
• 69
ФРАНКФУРТ-МАЙН, 20 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Германиянинг Франкфурт-Майн шаҳрида таниқли немис пианиночиси Татьяна Ворм-Савосская иштирокида "Ғарб Шарқ билан учрашади" номли концерт ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистонда туғилган мусиқачиси ва ўқитувчи Татьяна Ворм-Савосская бир қатор халқаро танловлар лауреати ҳисобланади. У илк мусиқа таълимини Ўзбекистонда олган ва кейинчалик ижодий фаолиятини Германияда давом эттирган. Унинг репертуаридан Европа ва ўзбек бастакорларининг асарлари ўрин олган. Ҳамюртимиз Ўзбекистон мусиқий меросини халқаро майдонда фаол тарғиб қилиб келмоқда. Шунингдек, маданий лойиҳаларда иштирок этади ва маданиятлараро мулоқотни ривожлантиришга муҳим ҳисса қўшяпти.
Мазкур мусиқа кечасини ташкил этишдан асосий мақсад маданий дипломатияни ривожлантириш, Ўзбекистоннинг хориждаги нуфузини мустаҳкамлаш, шунингдек, мамлакатимизнинг туризм ва маданий салоҳиятини хорижий аудиторияга кенг тақдим этишдан иборат бўлди. Концертда Европа ва Ўзбекистон композиторларининг энг сара асарлари куйланди.
Мамлакатимизнинг маданий, тарихий ва табиий диққатга сазовор жойлари ҳақидаги видеороликлар ва босма материаллардан иборат Ўзбекистон туризм брендининг тақдимоти бўлиб ўтди. Шунингдек, таниқли немис фотографи Тамара фон Реккенбергнинг Самарқанд, Бухоро, Хива ва бошқа тарихий шаҳарларимизнинг бетакрор муҳитини акс эттирувчи "Ўзбекистон – Ипак йўлининг сеҳри" номли фотокўргазмаси ва китоби тақдим этилди.
Бундан ташқари, "I am Uzbekistan", "Uzbekistan Airways", "Тошкент консерваторияси" брендларининг тақдимотлари ўтказилди ҳамда маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва гуманитар ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган маърузалар тингланди.
Тадбир давомида Ўзбекистонни бой тарихий-маданий мерос, турли анъаналар ва саёҳатчилар учун яратилган замонавий шароитларни ўзида мужассам этган хавфсиз, меҳмондўст ва ноёб сайёҳлик маскани сифатида тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Кеча меҳмонлар, жумладан, Германиянинг маданий ва сайёҳлик доиралари вакиллари, журналистлар, маҳаллий ҳокимият органлари, ўзбек диаспораси ва кенг немис жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тожикистон театрида ўзбек спектакли намойиш қилинди
Германия пойтахтида ўзбек сўзаналари кўргазмаси ташкил этилди
Польшада “Аёл қисмати” ўзбек фильми премьераси бўлиб ўтди