Logo

Истанбулда ўзбек маданияти тарғиботига бағишланган тадбир ўтказилди

Ноябрь 20, 2025. 17:18 • 53 сония

124
Истанбулда ўзбек маданияти тарғиботига бағишланган тадбир ўтказилди

ИСТАНБУЛ, 20 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг бой маданий-маърифий ва тарихий меросини кенг жамоатчилик орасида тарғиб қилиш мақсадида Истанбул Маданият университетида тадбир ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирда маҳаллий давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ўзбекистонлик ва Марказий Осиёлик талаба ёшлар иштирок этди.

Учрашувда мамлакатимизнинг бой тарихий ёдгорликларини акс эттирувчи расмлар кўргазмаси ҳамда миллий бахшичилик санъати намойиш қилинди.

Ҳамюртлармиз халқимизнинг маънавий мероси, анъаналари, урф-одатлари, адабиёти, санъати ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Ҳар бир халқ, аввало, ўз тили, миллий урф-одат ва анъаналари, ўзига хос турмуш тарзини тарғиб қилиш лозимлиги таъкидланди.

Тадбирда ёзилган ўзбек дастурхони ва миллий таъомлар ҳамда маданий-маърифий дастурлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш