Logo

Ўзбекистонлик таниқли эстрада хонандаси Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида концерт берди

Июль 04, 2025. 11:33 • 36 сония

556
Ўзбекистонлик таниқли эстрада хонандаси Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида концерт берди

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 4 июль. /"Дунё" АА/. Санкт-Петербургдаги "Аврора" санъат саройида таниқли ўзбек хонандаси Машҳурбек Муҳаммаднинг концерт дастури бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Маданий дастур Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонаси кўмагида "IB-PROMO" компанияси томонидан ташкил этилди.

Концерт Россияда истиқомат қилаётган ватандошлар ҳаётида муҳим воқеа бўлиб, уларга ўз она маданияти билан мулоқот қилиш, бирдамлик ва миллий ўзликни ҳис қилиш имконини берди.

Ўзбекистон Бош консулхонаси ходими санъат кечаси аввалидаги табрик нутқида, тадбирни муваффақиятли ташкил қилган ва ватандошлар учун байрамона кайфиятни тақдим этган ташкилотчиларга миннатдорлик билдирди. Маданий ташаббусларнинг хориждаги ватандошлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашдаги аҳамияти алоҳида таъкидланди.

Концерт дастури давомида Машҳурбек Муҳаммад томонидан ижро этилган қўшиқлар мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш