Нидерландиянинг Роттердам шаҳрида Ўзбекистонда Ёшлар куни муносабати билан маданий-маърифий тадбир ва спорт мусобақаси ташкил этилди
Июль 02, 2025. 14:15 • 54 сония
• 524
РОТТЕРДАМ, 2 июль. /"Дунё" АА/. Нидерландиянинг Роттердам шаҳрида 30 июнь – Ўзбекистонда Ёшлар куни байрами муносабати билан маданий-маърифий тадбир ва спорт мусобақаси ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбир Нидерландияда ишлаётган ва таълим олаётган ўзбекистонлик ёшларни бирлаштирди.
Юртимиз дипломатлари иштирокчиларни Ўзбекистоннинг ёшларга оид давлат сиёсати, таълим, фан, инновация ва тадбиркорлик йўналишларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар билан таништирдилар.
Ватандошлар Ўзбекистондаги ёшларга оид давлат сиёсатини эътироф этиш баробарида. "Ёшлар технопарки", "Ёшлар бизнес лойиҳалари" каби дастурларга юқори қизиқиш билдирилди.
Тадбир спорт мусобақалари билан давом этди. Ёшлар ўртасида ташкил этилган футбол учрашуви жамоавийлик, спорт ва соғлом рақобат муҳитини тақдим этди.
Анжуман доирасида элчихона консуллик бўлими ходимлари томонидан Роттердам шаҳридаги ватандошлар учун сайёр қабул ташкил этилди. Қабул чоғида фуқароларнинг ҳуқуқий, консуллик ва ҳужжатлаштириш масалалари юзасидан мурожаатлари эшитилди ва жойида амалий кўмак кўрсатилди.
Бўлиб ўтган тадбир хориждаги ватандошлар билан тизимли ишлаш, уларни мамлакат тараққиёти жараёнларига яқиндан жалб қилиш, миллий маданиятни асраб-авайлаш ва ёшлар орасида Ватанга садоқат туйғусини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тожикистон театрида ўзбек спектакли намойиш қилинди
Германия пойтахтида ўзбек сўзаналари кўргазмаси ташкил этилди
Польшада “Аёл қисмати” ўзбек фильми премьераси бўлиб ўтди