Шанхай чет тиллари университети ҳузуридаги Ўзбек тилини ўрганиш марказига ўзбек тилидаги адабиётлар топширилди
Май 27, 2025. 09:33 • 2 дақ
• 97
ШАНХАЙ, 27 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Шанхай чет тиллари университети ҳузуридаги Ўзбек тилини ўрганиш марказига ўзбек тилидаги адабиётлар тақдим этди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири

Шанхай чет тиллари университети ҳузуридаги Ўзбек тили маркази 2017 йил ташкил этилган. Ҳозирги кунда марказда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини тамомлаган Муаззам Дедахонова ва Шанхай чет тиллари университети битирувчиси Хуршид Мусурмонов хитойлик талабаларга ўзбек тилидан сабоқ бермоқда.
Шанхай чет тиллари университети партия қўмитаси котиби Ши Хуанинг айтишича, Хитой–Ўзбекистон муносабатларининг жадаллаши, "Бир макон, бир йўл" ташаббуси доирасида савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар алоқаларнинг ривожланиши, хитойлик ёшлар орасида ўзбек тилини ўрганишга нисбатан қизиқишни кучайтирмоқда.
Хитой томони, шунингдек, Бош консулхонага Ўзбек тили маркази ўқитувчи ва талабаларига 40 дан зиёд китоблар учун миннатдорлик билдирди. Тақдим этилган китоблар орасида Алишер Навоий, Абдулла Қодирий, Чўлпон, Ғафур Ғулом, Ойбек, Эркин Воҳидов, Абдулла Орипов каби ўзбек мумтоз ва замонавий адабиёти намоёндаларининг забардаст намоёндалари қаламига мансуб энг сара асарлар, шунингдек, Ўзбекистон тарихи, миллий маданияти ва маънавий меросига бағишланган ўқув қўлланмалар бор.
Мазкур китоблар Марказда таҳсил олаётган хитойлик талабаларга ўзбек маданияти, тарихи ва адабиёти билан яқиндан танишиш имкониятини тақдим этади. Шунингдек, мазкур асарлар талабалар учун муҳим билим манбаи бўлиб хизмат қилади.
Марказда таҳсил олаётган хитойлик талабалар билан мулоқотда ўзбек тили ва адабиётининг шаклланишини ҳамда ривожланиш тарихи, унинг жаҳон маданий тараққиётига қўшган ҳиссаси юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида хитойлик талабалар ўзбек тилида шеър, рубоий ва ғазаллардан парчалар ўқиб беришди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тожикистон театрида ўзбек спектакли намойиш қилинди
Германия пойтахтида ўзбек сўзаналари кўргазмаси ташкил этилди
Польшада “Аёл қисмати” ўзбек фильми премьераси бўлиб ўтди