Logo

Ўзбекистон ва Венгрия музейлари қўшма кўргазмалар ташкил этиш ва реставрация лойиҳаларини амалга ошириш йўналишида ҳамкорлик қилади

Июль 29, 2025. 07:25 • 40 сония

85
Ўзбекистон ва Венгрия музейлари қўшма кўргазмалар ташкил этиш ва реставрация лойиҳаларини амалга ошириш йўналишида ҳамкорлик қилади

БУДАПЕШТ, 29 июль. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси вакиллари ва Будапешт Тарихи музейи ижрочи директори Ласло Чорба ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" А мухбири.

Суҳбат чоғида музей ва маданият соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, жумладан, қўшма кўргазмалар ташкил этиш, реставрация лойиҳаларини амалга ошириш ва илмий алмашинувларни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Венгрия томони Ўзбекистон маданият муассасалари билан узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан манфаатдор эканини билдириб, икки давлат ўртасидаги гуманитар алоқаларни чуқурлаштириш муҳимлигини таъкидлади.

Учрашув якунида умумий маданий меросни илгари суриш ҳамда Ўзбекистон ва Венгрия халқлари ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган аниқ лойиҳа ва ташаббусларни тайёрлаш мақсадида маслаҳатлашувларни давом эттиришга келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш