Logo

Ўзбек хонандалари Польшада бўлиб ўтган фестивалда Анна Германнинг қўшиқларини ижро этдилар

Ноябрь 21, 2023. 11:31 • 40 сония

192
	Ўзбек хонандалари Польшада бўлиб ўтган фестивалда Анна Германнинг қўшиқларини ижро этдилар

ВАРШАВА, 21 ноябрь. /"Дунё" АА/. Польшанинг Белосток шаҳрида бўлиб ўтган ўнинчи Анна Герман қўшиқлари халқаро фестивалида ўзбекистонлик санъаткорлар Денис Сотников ва Фериде Гиргин иштирок этди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Фестиваль "Польша Аёллар лигаси" уюшмаси томонидан ташкил этилди. Уюшма раиси Альдона Михаляк ўз нутқида хонанданинг Урганч шаҳридаги ҳаёти, шунингдек, унинг она юрти бўлган Ўзбекистон ҳақида сўзлади.


Ўзбекистонлик хонандалар Анна Герман репертуаридан қўшиқлар ижро этишди. Томошабинлар ўзбекистонлик ижрочиларнинг чиқишларини, шунингдек, Ўзбекистон ҳақидаги, унинг бой тарихи ва маданий мероси ҳақидаги маълумотларни, ўзбек халқи қалбида сақланган Анна Герман хотирасини самимият билан қаршилашди.


Тадбир Польшанинг «Polsatnews» ва «TVP»  янгиликлар каналлари орқали кенг ёритилди.

Хонанда Денис Сотников Польшанинг «Radio dla Ciebie» давлат радиоси мухбири саволларига атрофлича жавоб берди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш