Лондонда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳоннинг яккахон концерти бўлиб ўтди

Ноябрь 07, 2026. 10:00 • 2 дақ

• 125
Лондонда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳоннинг яккахон концерти бўлиб ўтди

ЛОНДОН, 7 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Лондон шаҳридаги нуфузли концерт майдонларидан бири – “The Clapham Grand” залида таниқли ўзбек хонандаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳоннинг яккахон концерти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир давомида хонанда мухлислар қалбидан жой олган репертуаридаги энг сара мусиқий асарларини ижро этди.

Концерт дастури ўзбек эстрадасининг замонавий йўналишлари, миллий куй-оҳанглар ва янги мусиқий услубларнинг уйғунлигини намойиш этди.

Райҳоннинг ўзига хос овози, бетакрор ижро маҳорати ва саҳна маданияти йиғилганларга байрамона кайфият бахш этди. Ўзбек тилидаги қўшиқлар нафақат ватандошларимиз, балки концертга ташриф буюрган хорижлик меҳмонларда ҳам катта таассурот қолдирди.

Мазкур маданий кеча ўзбек миллий эстрада санъатини халқаро майдонда тарғиб қилиш, хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ўртасида ҳамжиҳатлик ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, Ўзбекистоннинг замонавий мусиқа маданиятини кенг ёритишга хизмат қилди.

Концерт нафақат ватандошларимиз, балки ўзбек санъати ва мусиқасига бефарқ бўлмаган британ томошабинларида ҳам илиқ таассурот уйғотди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш