Польшанинг Ключборк шаҳрида Ўзбекистон тарихига оид фотокўргазма очилди
Декабрь 13, 2024. 14:43 • 2 дақ
• 243
ВАРШАВА, 13 декабрь. /"Дунё" АА/. Польшанинг Ополе воеводлиги Ключборк шаҳрида машҳур поляк сайёҳи, этнограф ва ўлкашунос Леон Баршчевскийнинг 19-аср охиридаги Ўзбекистон ҳаётига бағишланган фотокўргазмаси очилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Кўргазма Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси томонидан Ключборк шаҳридаги Ян Здержон музейи маъмурияти ва Леон Баршчевский архивининг эгаси, невараси Игорь Строецкий билан биргаликда ташкил этилди.
Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида музей раҳбарияти, маданият марказлари ходимлари, маданиятшунос ва санъатшунос олимлар, машҳур поляк қўлланма санъати усталари, ОАВ вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик қатнашди.
Иштирокчиларга Ўзбекистон ҳақидаги муҳим маълумотлар, мамлакат ривожланишининг янги босқичи натижасида эришилган ижобий ютуқлар ҳақида сўзлаб берилди. Мамлакатимизда туризм инфратузилмалари ҳамда хизматларини яхшилаш ва бошқа жабҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар алоҳида таъкидланди.
"Бугун биз Ополе воеводлигида жойлашган музейда Ўзбекистон тарихига бағишланган кўргазмани очдик. Шунингдек, бу кўргазмада Ўзбекистон бўйлаб саёҳатим давомида олинган суратлар ўрин олган. Меҳмонлар Ўзбекистон тарихи, миллий кийимларига оид экспонатлар билан танишишлари мумкин. Мазкур кўргазмада, шунингдек, Леон Баршевскийнинг Ўзбекистоннинг ажралмас тарихи ва маданий мероси бўлган Бухоро Амирлигидаги изланишлари натижалари тақдим этиляпти.
Леон Баршевский, тарихчи сифатида, ҳаётининг катта қисмини Марказий Осиё, хусусан ўзбек халқи маданияти, анъаналари ва турмуш тарзини ўрганишга бағишлаган. Унинг асарлари, нодир фотосуратлари, тарихий ҳужжатлари ва ёзувлари жаҳон маданиятига бебаҳо ҳисса қўшиб, ушбу минтақанинг бой меросини чуқурроқ англашга ёрдам беради", деди Леон Баршчевский архивининг эгаси ва невараси Игорь Строецкий.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тожикистон театрида ўзбек спектакли намойиш қилинди
Германия пойтахтида ўзбек сўзаналари кўргазмаси ташкил этилди
Польшада “Аёл қисмати” ўзбек фильми премьераси бўлиб ўтди