Буюк Британия пойтахтида "Ўзбекистон маданияти ва миллий таомлари" фестивали бўлиб ўтди
Июнь 24, 2025. 12:42 • 2 дақ
• 531
ЛОНДОН, 24 июнь. /"Дунё" АА/. Жорий йилнинг 21-22 июнь кунлари Лондон шаҳридаги энг машҳур манзиллардан бири – "Тауэр бридж" ёнидаги хиёбонда "Ўзбекистон маданияти ва миллий таомлари" фестивали ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Фестиваль Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва маданий меросини Буюк Британияда кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон элчихонаси, Туризм қўмитаси, Маданият вазирлиги, "Uzbekistan Airways" АЖ ҳамда Лондон шаҳридаги ўзбек диаспораси ва фаол ватандош томонидан ташкил этилди.
Маданий тадбирда Ўзбекистондан келган 100 дан ортиқ таниқли санъаткор усталари, ҳунармандлар ва ошпазлар иштирок этишди.
Анжуман давомида ўзбек миллий либослари, машҳур ўзбек ипак матолари ва ўймакорлик санъати намуналари намойиш этилди. Шунингдек, Ўзбекистондан махсус келтирилган қозонда 2,5 тонна палов пиширилди.
Эътиборлиси, фестивалда 35 мингдан зиёд меҳмонлар, шу жумладан Британиянинг ҳукумат, парламент, ишбилармон, академик, маданият, ОАВ, дипломатик корпус, диаспора вакиллари ва хорижий сайёҳлар қатнашди.
Ўзбек халқининг бой маданий ва тарихий мероси, республиканинг туризм салоҳияти ва Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт йўли ҳақидаги маълумотлар турли чиқишлар ва тақдимотлар орқали хорижий меҳмонларга етказилди.
Фестиваль тафсилолари миллий ва хорижий ОАВда катта қизиқиш уйғотди ва кенг ёритилди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур фестиваль арафасида 5-17 июнь кунлари Англия, Уэльс ва Шотландиянинг бир қатор шаҳарлари бўйлаб машҳур шеф-повар Бахриддин Чустий бошчилигидаги "Ўзбекистон карвони" маданият ва таомлари сафари бўлиб ўтди. Шунингдек, 5-25 июнь кунлари Лондоннинг марказий кўчаларидаги 10 дан ортиқ йўналишлардаги икки қаватли автобусларда "Welcome to Uzbekistan" мавзусида рекламалар жойлаштирилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тожикистон театрида ўзбек спектакли намойиш қилинди
Германия пойтахтида ўзбек сўзаналари кўргазмаси ташкил этилди
Польшада “Аёл қисмати” ўзбек фильми премьераси бўлиб ўтди