Варшава шаҳрида Ўзбекистон тарихига оид ноёб коллекция намойиш этилди
Июль 18, 2025. 14:58 • 55 сония
• 106
ВАРШАВА, 18 июль. /"Дунё" АА/. Польша пойтахтидаги "Kruzganek" жамғармаси галереясида Ўзбекистоннинг тарихий мероси ва сайёҳлик салоҳиятига бағишланган маданий тадбир бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мамлакатимиз элчихонаси томонидан польшалик журналист ва тарихчи Игорь Строецкий билан биргаликда ташкил этилган тадбирда Польша оммавий ахборот воситалари, санъат намоёндалари ва таълим соҳаси вакиллари иштирок этди.
Анжуманда сўзга чиққанлар Ўзбекистоннинг замонавий тараққиёти, тарихи, бой маданияти ва анъаналари ҳамда туризм салоҳияти ҳақида сўзлаб бердилар.
Тадбир доирасида Игорь Строецкий томонидан фотокўргазма ташкил этилди. Унда XIX аср охирида Туркистонда яшаган саёҳатчи, тадқиқотчи ва фотограф Леон Барщевскийнинг ноёб архив суратларни намойиш этилди.
Кўргазмада тақдим этилган ўзбек халқининг анъана ва урф-одатларини акс эттирувчи ноёб фотосуратлар ҳамда ҳунармандчилик буюмлари меҳмонларга катта таассурот қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, 1876 йилдан бошлаб 21 йил давомида Самарқандда яшаган Леон Барщевский авлодларга бой мерос қолдирди. Жумладан, ўша даврда Ўзбекистонда бўлиб ўтган тарихий воқеалар, халқимиз маданияти ва кундалик ҳаётини акс эттирувчи уч мингдан ортиқ суратлар бизгача етиб келган.
Тадбирнинг маданий қисмида ижро этилган ўзбек миллий куй ва қўшиқлар польшаликларга хушкайфият улашди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тожикистон театрида ўзбек спектакли намойиш қилинди
Германия пойтахтида ўзбек сўзаналари кўргазмаси ташкил этилди
Польшада “Аёл қисмати” ўзбек фильми премьераси бўлиб ўтди