Logo

Латвиянинг Юрмала шаҳрида "Ўзбекистон маданият кечаси" бўлиб ўтди

Июнь 24, 2025. 15:42 • 48 сония

107
Латвиянинг Юрмала шаҳрида "Ўзбекистон маданият кечаси" бўлиб ўтди

ЮРМАЛА, 24 июнь. / "Дунё" АА/. Латвиянинг Юрмала шаҳридаги "Дзинтари" концерт залида "Ўзбекистон маданияти кечаси" бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистон халқ артисти Хуршид Расулов, "Сахар" гуруҳи солисти Анвар Жўраев ҳамда "Халқлар дўстлиги" ва "Шарқ" ансамбллари иштирокида концерт дастури тақдим этилди. Шунингдек, томошабинлар латвиялик машҳур опера хонандаси Инесса Галанте қўшиқларидан баҳраманд бўлишди.

Тадбирда мамлакатимизнинг тегишли вазирликлари раҳбарлари ва олий ўқув юртлари ректорлари, йирик бизнес вакиллари, дипломатлар ва ватандошлар иштирок этишди.

Мамлакатимизнинг Латвиядаги элчихонаси дипломатлари тадбир аввалидаги чиқишларида юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Ўзбекистон-Латвия муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ҳақида сўзлаб бердилар.

Латвия томони ўз навбатида, Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда эришган ютуқларини юқори баҳолашди. Қисқа вақт ичида янги давлат ва жамият қуриш бўйича катта ишлар амалга оширилгани таъкидланди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг прагматик, мувозанатли ва узоқни кўзлаган ташқи сиёсати натижасида Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи ҳамда глобал кун тартибига таъсири муттасил ошиб бораётгани алоҳида эътироф этилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш