Ўзбекистон музейлари ва Венгрия Миллий музейи ўртасида ҳамкорлик ўрнатилади
Июнь 17, 2025. 16:17 • 49 сония
• 563
БУДАПЕШТ, 18 июнь. "Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия Миллий музейи ижрочи директори, доктор Жигмонд Габор билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Музокаралар чоғида маданият ва музей иши, археология, реставрация ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Венгрия томонига Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази фаолияти ҳақида маълумот берилди. Тарихий-маданий ёдгорликларга оид маълумотлар алмашинуви, қўшма кўргазмалар ташкил этиш ва икки давлат музейлари ўртасида мулоқотни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилди. Венгрия вакили икки томонлама алоқаларни, жумладан, Ўзбекистон музейлари билан маслаҳатлашувларни кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.
"Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдормиз. Шунингдек, 2025 йил августидан 2026 йилнинг февраль ойигача бўлиб ўтиши режалаштирилган "Ўзбекистон маданий мероси – бутун инсоният мероси" халқаро кўргазмасининг очилиш маросимида иштирок этишдан мамнун бўлар эдик", – деди Жигмонд Габор.
Томонлар Ўзбекистон ва Венгриянинг ихтисослаштирилган муассасалари ўртасида маданий алмашинувни янада ривожлантириш ва шерикликни мустаҳкамлашдан ўзаро манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тожикистон театрида ўзбек спектакли намойиш қилинди
Германия пойтахтида ўзбек сўзаналари кўргазмаси ташкил этилди
Польшада “Аёл қисмати” ўзбек фильми премьераси бўлиб ўтди