"Эшелон Самарқандга боради" бадиий фильмининг бир қисми Венгрия ҳудудида суратга олинади
Май 08, 2025. 07:22 • 52 сония
• 709
ТОШКЕНТ, 11 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон маданият вазирининг биринчи ўринбосари Авазхон Таджиханов Будапешт шаҳрига ташрифи давомида Венгрия кино институти раҳбари Чаба Каел ва "Petofi" маданият агентлиги маслаҳатчиси Река Ксури Баняи билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Маданият вазирлиги маълумотига кўра, мулоқот чоғида кино соҳасида ҳамкорлик қилиш масалалари кўриб чиқилди.
Томонлар Ўзбекистон ва Буюк Британиянинг " New State Pictures Ltd" студияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган "Эшелон Самарқандга боради" бадиий фильмининг бир қисмини Венгрияда суратга олиш тўғрисида келишиб олдилар.
Шунингдек, Венгрия билан ҳамкорликда яратилаётган "Herman Vamberi ва мулла Исҳоқ" фильмининг суратга олиш ишлари билан танишилди.
"Эшелон Самарқандга боради" бадиий фильми татар ёзувчиси Гузел Яхинанинг "Самарқандга йўл олган эшелон" романи асосида яратилмоқда. Гузел Яхинанинг мазкур романи 2021 йил март ойида чоп этилган. Унда Волга дарёси бўйида яшайдиган ва очликдан азоб чекаётган беш юз нафар болани қутқариш ҳақидаги воқеалар ёритилган.
Роман воқеалари 1923 йилда Волгабўйидаги болаларини жанубга олиб кетаётган "Dzerjinskiy" поездларидан бирида содир бўлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Тожикистон театрида ўзбек спектакли намойиш қилинди
Германия пойтахтида ўзбек сўзаналари кўргазмаси ташкил этилди
Польшада “Аёл қисмати” ўзбек фильми премьераси бўлиб ўтди