Ўзбекистон иқтисодиёти Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик иқтисодиётлардан бири
Январ 11, 2024. 15:55 • 2 дақ
• 107
БИШКЕК, 11 январь. /«Дунё» АА/. Қирғизистоннинг «Кабар» миллий ахборот агентлиги Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институтининг етакчи илмий ходими Фирдавс Сафаровнинг «Ўзбекистон: макроиқтисодий барқарорлик – ривожланиш вектори» сарлавҳали мақоласини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Бугунги кунда Ўзбекистон иқтисодиёти Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик иқтисодиётлардан бири бўлиб, кейинги йилларда фаол ва барқарор ривожланиб бормоқда", - деб ёзган муаллиф.
Нашрда қайд этилганидек, Ўзбекистон аграр-индустриал мамлакат. Қишлоқ хўжалигида асосий фаолият турлари пахта, ғалла (жумладан, буғдой, маккажўхори ва шоли), мева-сабзавот, полиз ва тамаки етиштириш, чорвачилик (хусусан, қўйчилик) ҳисобланади.
«Сўнгги йилларда мамлакат нуфузли Fitch и Standard&Poor's рейтинг агентликларидан давлатнинг молиявий мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажаришга тайёрлик даражасини акс эттирувчи барқарор прогнозли BB-даражасидаги суверен кредит рейтингларини олди. Бу умумий қиймати бир миллиард доллар бўлган беш ва ўн йиллик еврооблигацияларни муваффақиятли жойлаштириш имконини берди»,- дейилади мақолада.
Қирғизистон миллий ахборот агентлиги маълум қилганидек, Ўзбекистон иқтисодиёти олти йил ичида 2022 йилда 53 миллиард доллардан 82 миллиард долларга ўсди. Аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 2018 йилдаги 1604 доллардан 2022 йилда 2255 долларга кўтарилди.
Экспорт асосини саноат товарлари, олтин ва қимматбаҳо металлар, хизматлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ташкил этди. Импортга машина ва ускуналар, тайёр маҳсулотлар кимё, озиқ-овқат маҳсулотлари, хизматлар киради.
«Ўзбекистонга инвестициялар оқими 2017 йилдаги 3,3 миллиард доллардан 2022 йилда 9,8 миллиард долларгача ошган. Экспорт ҳажми 12,6 миллиарддан 19,3 миллиардга ошди. Экспорт қилинадиган маҳсулотлар тури бир ярим минг номдан уч минг номга кўпайди», - дея қайт этилган материалда.
Марказий Осиё мамлакатлари билан республиканинг ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2,6 бараварга – 2016 йилдаги 4,2 миллиард доллардан 2022 йилда 11 миллиардга, қўшма корхоналар сони эса беш баробарга ошди.
«Эътироф этиш керакки, Ўзбекистонда макроиқтисодий барқарорлик устунлиги мавжуд бўлиб, у амалга оширилаётган ислоҳотлар билан биргаликда иқтисодиётнинг турли тармоқларида, хоҳ молиявий хизматлар, хоҳ қурилиш, хоҳ сайёҳлик соҳасида имкониятлар очади. Boston Consulting Group маълумотларига кўра, келгуси ўн йил учун Ўзбекистоннинг инвестиция салоҳияти 65 миллиард долларга этади, шундан норесурс тармоқлари 20 миллиард долларни ташкил қилади», - деб ёзган «Кабар» агентлиги.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
“Ўзбекистон покистонлик фотосуратчилар нигоҳида” фотокўргазмаси Покистон ОАВда кенг ёритилди
“Тоlo News”: Афғонистон Марказий Осиё ва Япония билан ҳамкорликни янада ривожлантиради
СNN Тошкентдаги Ислом цивилизацияси маркази ҳақида сўз юритди