"Asia-plus" АА: Ўзбекистонда давлат органлари раҳбарлари KPI тизими асосида мукофотланади ёки ишдан бўшатилади
Март 18, 2024. 19:29 • 1 дақ
• 137
ДУШАНБЕ, 18 март. /"Дунё" АА/. Тожикистоннинг "Asia-Plus" ахборот агентлиги "Ўзбекистонда давлат органлари раҳбарлари KPI тизими асосида мукофотланади ёки ишдан бўшатилади" сарлавҳали мақола эълон қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Агентликнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Президентининг "Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига кўра, энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI), уларга эришиш бўйича "йўл хариталари" ҳамда улар томонидан ҳудудларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури ҳукумат томонидан тасдиқланади.
"Самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши тўғрисидаги маълумот ҳар чоракда "samaradorlik.uz" электрон платформасига киритилади ҳамда унда раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлиги рейтинги шаклланади", – дейилади мақолада.
Ҳар бир самарадорлик кўрсаткичига белгиланадиган салмоқ ўлчови йиғиндисидан келиб чиқиб, самарадорлик кўрсаткичлари улар бажарилиши 70 фоиздан кам бўлганда – "қониқарсиз", 70 фоиздан 85 фоизгача – "қониқарли", 85 фоиздан 100 фоизгача – "яхши" ҳамда 100 фоиз ва ундан юқори бўлганда "аъло" деб баҳоланади.
"Қайд этиш керакки, чорак якуни бўйича самарадорлик кўрсаткичларига эришиш натижалари "қониқарсиз" деб баҳоланган раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарларига рағбатлантириш тўловлари келгуси 3 ой учун тўхтатилади ва уларга нисбатан интизомий таъсир чораларини қўллаш масаласи кўриб чиқилади", – дея таъкидлаган "Asia-Plus".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлик муносабатлари Покистон ОАВ диққат марказида
“AJP” нашри: 2025 йилдан Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида эркин савдо режими жорий этилди