"Kazinform" ХАА: Қозоғистон Ўзбекистон билан экология соҳасида ҳамкорликни жадаллаштиради
Март 15, 2024. 14:16 • 2 дақ
• 79
ОСТОНА, 15 март. /"Дунё" АА/. Қозоғистоннинг "Kazinform" халқаро ахборот агентлиги "Қозоғистон Ўзбекистон билан экология соҳасида ҳамкорликни жадаллаштиради" сарлавҳали мақолани эълон қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Агентликнинг ёзишича, Мажлис "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида"ги Битимни ратификация қилиш ҳақида"ги қонун лойиҳасини маъқуллади.
"Мажлиснинг Экология ва табиий ресурсларни бошқариш қўмитаси раиси, депутат Эдил Жанбиршин потенциал ҳамкорлик ҳаво ва сув ифлосланишининг олдини олиш ва назорат қилиш, қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш, биологик хилма-хилликни сақлаш, яхшилаш бўйича қўшма чора-тадбирлар ишлаб чиқишга таъсир этишини таъкидлади. Ҳужжатда Орол денгизи ҳавзасидаги экологик вазият, экологик муҳит мониторинги, қўшма таълим муассасаларини шакллантириш, кадрлар тайёрлаш масалалари ҳам ўрин олган", – дейилади материалда.
Мақола сўнггида "2022 йил 22 декабрь куни Тошкентда Қозоғистон ва Ўзбекистон Ҳукуматлари ўртасида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланган эди", – дея эслатиб ўтган "Kazinform".
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси