Ўзбекистон ва Польша Омбудсманлари ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди

Июнь 05, 2026. 12:25 • 2 дақ

15

ВАРШАВА, 5 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Польшада бўлди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф доирасида Варшава университетида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) билан ҳамкорликда “Инсон ҳуқуқлари, сўз эркинлиги ва гендер тенглиги: миллий ислоҳотлар, халқаро стандартлар ва ҳамкорлик” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда ЕХҲТ ДИИҲБ вакиллари, Польша давлат идоралари мутасаддилари, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш институтлари, фуқаролик жамияти ташкилотлари, илмий доиралар ва халқаро экспертлар иштирок этди.

Муҳокамалар давомида инсон ҳуқуқларини таъминлаш, сўз эркинлиги, гендер тенглиги ҳамда мазкур соҳаларда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Сафар мобайнида ЕХҲТ ДИИҲБ раҳбарияти, Польша Конституциявий суди, Польша Омбудсмани офиси ҳамда Сейм вакиллари билан учрашув ва музокаралар ўтказилди. Томонлар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, парламент назоратини такомиллаштириш, омбудсман институтлари ўртасида тажриба алмашиш ва икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ва фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Делегация аъзолари Польшада бўлиб турган ватандошларимизнинг яшаш ва меҳнат шароитлари билан танишди. Хусусан, жазони ижро этиш муассасаси, чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш маркази ҳамда ватандошларимиз истиқомат қилаётган турар жойларга ташриф буюрилди. Ҳамюртлар билан мулоқот давомида уларнинг мурожаатлари тингланди, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича тегишли тушунтиришлар берилди.

Ташриф якунлари бўйича инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, тажриба алмашиш ва қўшма ташаббусларни амалга оширишга келишиб олинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш