Испания матбуоти: Термиз мулоқоти Евроосиёда янги ҳамкорлик архитектурасини шакллантирмоқда

Июнь 04, 2026. 14:25 • 2 дақ

43
Испания матбуоти: Термиз мулоқоти Евроосиёда янги ҳамкорлик архитектурасини шакллантирмоқда

МАДРИД, 4 июнь. /“Дунё” АА/. Испаниянинг “El Mundo Financiero” порталида Ўзбекистоннинг Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлашдаги ортиб бораётган роли ва Термез мулоқотининг аҳамиятига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда қайд этилишича, жаҳон геоиқтисодий архитектураси шиддат билан ўзгариб бораётган шароитда Марказий Осиё Евроосиёнинг энг йирик бозорлари ўртасидаги боғловчи бўғин сифатида тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Бунда Ўзбекистоннинг транспорт йўлакларини ривожлантириш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва минтақавий мулоқотни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларига алоҳида эътибор қаратилган.

Термиз мулоқоти Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасида тинчлик, ишонч ва барқарор ривожланишнинг умумий маконини шакллантиришда муҳим механизмга айланаётгани алоҳида таъкидланмоқда.

Шунингдек ўқинг

Испания нашри Тошкент томонидан илгари сурилаётган транспорт боғлиқлиги лойиҳаларига, шу жумладан, истиқболда Марказий Осиё ва Ҳинд океани портлари ўртасидаги энг қисқа қуруқлик йўналишини таъминлаш имконини берувчи Трансафғон темир йўли қурилишига алоҳида урғу берган. Мақола муаллифининг баҳолашича, бу каби ташаббусларнинг ҳаётга татбиқ этилиши халқаро транспорт йўлларини диверсификация қилишга ва бутун минтақанинг иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Мақолада Термиз мулоқотига нисбатан ортиб бораётган халқаро қизиқиш Ўзбекистоннинг минтақавий дипломатия марказларидан бири ҳамда Евроосиё маконида ҳамкорликнинг янги архитектурасини шакллантириш жараёнларининг муҳим иштирокчиси сифатидаги мавқеи ортиб бораётгани тан олинаётганидан далолат бериши қайд этилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш