Ўзбекистон ва Россия давлат бошқаруви соҳасида ўзаро тажриба алмашди

Июнь 30, 2026. 19:50 • 2 дақ

140
Ўзбекистон ва Россия давлат бошқаруви соҳасида ўзаро тажриба алмашди

МОСКВА, 30 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон делегацияси вакиллари Россия Президенти ёрдамчиси билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “Ритм Евразии” нашрига таяниб.

Россия Президенти Администрациясида бўлиб ўтган учрашувда Россия Президенти ёрдамчиси Дмитрий Миронов ҳамда Ўзбекистон Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев ўртасида мулоқот бўлиб ўтди.

Музокараларда Россия Президентининг Давлат хизмати, кадрлар ва коррупцияга қарши кураш масалалари бошқармаси бошлиғи Максим Травников ҳамда Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов ҳам қатнашди.

Шунингдек ўқинг

Учрашув доирасида Россия Президентининг Давлат хизмати, кадрлар ва коррупцияга қарши кураш масалалари бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўртасида 2026 йил апрель ойида Тошкент шаҳрида имзоланган англашув меморандумини амалга ошириш юзасидан 2026–2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик режаси имзоланди.

Томонлар давлат хизмати тизимини такомиллаштириш ва коррупцияга қарши кураш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашдилар.

Учрашув якунларига кўра, ўзаро манфаатли соҳаларда амалий ҳамкорликни янада изчил ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш