Миср матбуоти: Ўзбекистон корхоналари рақамли трансформациянинг янги босқичига ўтмоқда

Август 27, 2026. 16:30 • 2 дақ

80
Миср матбуоти: Ўзбекистон корхоналари рақамли трансформациянинг янги босқичига ўтмоқда

ҚОҲИРА, 27 август. /“Дунё” АА/. Мисрнинг “Al-diplomasy” ва “Almontasaf” нашрларида Ўзбекистондаги корхоналарни рақамлаштириш жараёнига бағишланган материаллар эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолаларда Ўзбекистон Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (CERR) ҳамда Савдо-саноат палатаси томонидан ўтказилган кенг кўламли тадқиқот натижалари ёритилган. Тадқиқот мамлакатдаги 5 мингдан зиёд корхонани қамраб олган.

“Al-diplomasy” нашрида республика хусусий секторида кузатилаётган муҳим таркибий ўзгаришлар, яъни оддий рақамли ечимлардан чуқур технологик ва операцион модернизацияга ўтиш жараёни кенг ёритилган.

Таъкидланишича, самарадорликни оширишга қаратилган чоралар, жумладан, сунъий интеллект элементлари ва энергия тежовчи технологияларни жорий этган корхоналарга талаб ўсиши кузатилмоқда. Бундай корхоналар харажатларни камайтириш эҳтимоли бўйича 4,1 баробар юқори натижа кўрсатган. Шунингдек, уларда ходимлар иш ҳақини 10 фоиздан зиёд ошириш ҳолатлари 2,1 баробар кўпроқ учрайди.

Шунингдек ўқинг

“Almontasaf” мақоласида эса технологияларнинг жорий этилиш даражаси ва ҳудудлар ўртасида сақланиб қолаётган тафовутлар таҳлилига алоҳида эътибор қаратилган.

Қайд этилишича, корхоналарнинг 94 фоизи базавий рақамли воситалардан фойдаланмоқда. Комплекс чораларни жорий этиш бўйича Тошкент 18 фоиз кўрсаткич билан етакчилик қилмоқда. Айрим ҳудудларда эса бу кўрсаткич ҳали ҳам паст даражада қолмоқда.

Муаллифлар бизнеснинг мавжуд салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш учун малакали IT ва муҳандислик кадрлари етишмаслигини бартараф этиш, ҳудудларда қўллаб-қувватлаш чораларини кенгайтириш ҳамда чуқур ички рақамли тизимларга ўтиш зарурлигига эътибор қаратган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш