Қозоғистонда Қурултойнинг 145 нафар депутати рўйхатга олинди
Август 27, 2026. 17:30 • 2 дақ
• 39
ОСТОНА, 27 август. /“Дунё” АА/. Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси биринчи чақириқ Қурултойга сайланган 145 нафар депутатни рўйхатга олди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири “Интерфакс-Қозоғистон” ахборот агентлигига таяниб.
Янги олий вакиллик органи таркибидан бешта сиёсий партия вакиллари ўрин олди: “Адилет” – 110 нафар, УСДП – 8 нафар, “Овул” – 10 нафар, “Ақ жол” – 8 нафар ва “Республиcа” – 9 нафар депутат.
МСК раиси Нурлан Абдиров депутатлик мандати халқнинг ишончи ва танлови натижаси экани, Қурултой депутати мақоми эса ҳар бир кишининг зиммасига мамлакат ва жамият олдида улкан масъулият юклашини таъкидлади.
Рўйхатдан ўтказилгач, депутатларга гувоҳнома ва кўкрак нишонлари топширилди. Президент фармонига мувофиқ, биринчи чақириқ Қурултойнинг илк сессияси 28 август кунига белгиланди.
Эслатиб ўтамиз, Қурултойга умумхалқ сайловлари 23 август куни бўлиб ўтган эди. Овоз беришда 9,35 миллиондан ортиқ киши, яъни сайловчиларнинг 74,08 фоизи қатнашди. “Адилет” партияси 71,17 фоиз овоз тўплади.
Қурултой 2026 йил 15 мартдаги референдумда қабул қилинган ва 1 июлдан кучга кирган Қозоғистоннинг янги Конституцияси доирасида тузилган. Беш йиллик ваколат муддатига эга 145 депутатдан иборат бир палатали парламентга ўтиш асосий ўзгаришлардан бири бўлди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси