Миср ОАВ Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик жараёнини кенг ёритмоқда

Апрель 16, 2026. 11:50 • 2 дақ

233
Миср ОАВ Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик жараёнини кенг ёритмоқда

ҚОҲИРА, 21 май. /“Дунё” АА/. Шу йил июнь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Тошкент халқаро инвестиция форуми Мисрнинг етакчи оммавий ахборот воситалари диққат марказида бўлмоқда, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, Мисрнинг “MENA”, “Аль-Давлат Ньюс”, “Сада аль-Балад”, “Аль-Дипломаси”, “Аль-Йаум Ас-Сабиъ”, “Le Progrès Egyptien” каби нуфузли нашрлари ўз саҳифаларида мазкур форумнинг аҳамиятига бағишланган туркум таҳлилий материалларни эълон қилди.

Нашрларда қайд этилишича, бу йилги анжуманнинг асосий мавзуси инвестициялар барқарорлигини таъминлаш ва ҳамкорликнинг янги стратегик йўналишларини ривожлантириш масалаларига бағишланади.

Миср матбуоти мазкур нуфузли тадбир Ўзбекистон иқтисодиётининг изчил ва барқарор ўсиши шароитида ўтаётганига алоҳида эътибор қаратган. Материалларда таъкидланишича, 2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 7,7 фоизга ўсиб, 147 миллиард доллардан ошган. “Fitch Ratings” ва “S&P Global” каби халқаро рейтинг агентликлари мамлакатнинг суверен рейтингини “BB” даражасига кўтарган.

Шунингдек ўқинг

Мақолаларда форумнинг муҳим воқеаларидан бири сифатида 2026 йил март ойида ташкил этилган Тошкент халқаро молия маркази тақдимоти ҳақида ҳам тўхталиб ўтилган. Ушбу марказ инвесторлар учун алоҳида ҳуқуқий режим, мустақил тартибга солиш тизими ва узоқ муддатли солиқ имтиёзларини таклиф этиши билан хорижий шерикларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Шунингдек, Миср нашрлари форум дастури доирасида молия бозорлари, транспорт коридорлари ва “яшил” энергетикани ривожлантириш масалалари муҳокама қилиниши ҳақида ёзган. Ўзбекистоннинг 2030 йилгача қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 54 фоизга етказиш мақсади мамлакатнинг инвесторлар учун истиқболли бозор эканини кўрсатади.

Юбилей форум доирасида халқаро делегациялар иштирокида икки томонлама бизнес-учрашувлар ҳамда мамлакатимизнинг инвестициявий салоҳиятига бағишланган кўргазма ташкил этилиши режалаштирилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш