Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси Лондон фонд биржасида ўз акцияларини жойлаштирди
Май 20, 2026. 11:55 • 2 дақ
• 182
МОСКВА, 20 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси(“UzNIF”) акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида жойлаштирилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Россиянинг “Интерфакс” ахборот агентлигига таяниб.
Агентликда қайд этилишича, акцияларни жойлаштириш мамлакат тарихидаги капитал бозоридаги энг йирик битим бўлди. IPO доирасида фонд глобал депозит квитанциялари (“GDR”) ва акцияларни жойлаштирди ва инвесторларга капиталнинг тахминан 31 фоизини таклиф қилди.
Жойлаштириш нархи “GDR” учун 25 долларни ва акция учун эса 4,65 сўмни ташкил этди. Жалб қилинган маблағларнинг умумий ҳажми қарийб 603,6 миллион долларга етди.
Ташкилотчиларнинг маълумотига кўра, Жойлаштирувга бўлган талаб таклифдан анча юқори бўлиб, 2,8 миллиард доллардан ошган, аризалар китоби эса тўрт мартадан кўпроқ қайта имзоланган.
Келишув иштирокчилари орасидан “BlackRock”, “Franklin Resources” ва “Redwheel” каби йирик халқаро инвесторлар ўрин олган.
Акцияларни жойлаштириш “Franklin Templeton” компанияси билан ҳамкорликда ўтказилиб, бу Ўзбекистон учун бир вақтнинг ўзида иккита фонд биржасида амалга оширилган илк халқаро оммавий жойлаштирув бўлди.
Жойлаштирув доирасида “UzNIF”нинг глобал депозитар тилхатлари Лондон фонд биржасида савдога қўйилди ва бу фонднинг халқаро капитал бозорига чиқиш ҳамда инвестицияларни жалб қилиш имкониятларини кенгайтирди.
Лондон фонд биржасидаги савдоларга рухсат бериш маросимида Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева қатнашди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон делегацияси Лондонда Буюк Британиянинг инвестиция ва молия сектори вакиллари билан бир нечта учрашув ўтказди. Музокаралар давомида капитал бозорини ривожлантириш, молия қонунчилигини такомиллаштириш ва халқаро клиринг тизимлари билан интеграция қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

“The Diplomat”: ЖЧ–2026 да иштирок этиш ўзбек футболи учун “олтин давр”ни бошлаб бериши мумкин



