“El Mundo Financiero”: TIIF-2026 Марказий Осиёни инвестиция марказига айлантиради

Июнь 10, 2026. 13:00 • 3 дақ

115
“El Mundo Financiero”: TIIF-2026 Марказий Осиёни инвестиция марказига айлантиради

МАДРИД, 10 июнь. /“Дунё” АА/. Испаниянинг “El Mundo Financiero” нашрида бўлажак Тошкент халқаро инвестиция форумига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада таъкидланишича, Тошкент халқаро инвестиция форуми (TIIF-2026) Марказий Осиёнинг асосий инвестиция платформаси сифатида мустаҳкамланиб, давлатлар, халқаро инвесторлар ва глобал бизнес вакилларини бирлаштирмоқда. Форум шунчаки мулоқот майдони эмас, балки минтақанинг амалий инвестиция кун тартиби шаклланадиган макон сифатида намоён бўлмоқда.

Форумнинг асосий ғояси шундан иборатки, Ўзбекистон изчил равишда нафақат капитал жалб қила оладиган, балки Марказий Осиёнинг иқтисодий ривожланишида узоқ муддатли қоидалар ва йўналишларни белгилай оладиган минтақавий инвестиция маркази мақомини мустаҳкамлаб бормоқда.

Тошкент халқаро инвестиция форумининг аҳамияти нафақат унинг кўлами, балки иштирокчилар учун амалий қиймати билан ҳам белгиланади. TIIF давлат ва ҳукумат раҳбарларидан тортиб, халқаро молия институтлари, суверен фондлар ва йирик корпорациялар вакилларигача бўлган асосий иқтисодий ва сиёсий қарор қабул қилувчи шахсларга тўғридан-тўғри чиқиш имкониятини тақдим этади.

Шунингдек ўқинг

Форум давлат, инвесторлар ва бизнес бир маконда жамланадиган ноёб муҳитни шакллантирмоқда, бу эса умумий муҳокамалардан аниқ ҳамкорлик форматларига ўтиш имконини беради. TIIF доирасида B2B ва B2G форматидаги учрашувлари фаол ривожлантирилмоқда, улар инвестиция келишувларини тузиш ва янги лойиҳаларни ишга тушириш учун асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Нашрда ёзилишича, 2026 йил 16–18 июнь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган TIIF-2026 аввалги йиллар форматини сақлаб қолган ҳолда янада кенгайтиради ва юқори даражадаги сиёсий мулоқот, бизнес музокаралари ҳамда соҳавий муҳокамаларни ўзида мужассам этади. Форум дастури давлат раҳбарлари иштирокидаги пленар йиғилиш, панель сессиялар, мавзули питч-тақдимотлар, шунингдек, мамлакатнинг саноат ва инвестиция салоҳиятига бағишланган кенгайтирилган кўргазмани ўз ичига олади.

TIIF-2026нинг асосий хусусиятларидан бири – бир маконда сиёсий, молиявий ва корпоратив капиталнинг ноёб концентрациясини шакллантирадиган юқори даражадаги вакиллик ҳисобланади. Форумда Марказий Осиё ва Европа мамлакатлари етакчилари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва кўп томонлама тараққиёт банклари раҳбарлари иштирок этади.

Иштирокчилар орасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EBRD), Европа инвестиция банки (EIB), Осиё тараққиёт банки (ADB), Халқаро молия корпорацияси (IFC), шунингдек, суверен фондлар ва экспорт-кредит агентликлари вакиллари бор. Бундай таркиб давлат ислоҳотлари, глобал молиявий институтлар ва хусусий капитал ўртасида тўғридан-тўғри алоқани таъминлайди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш