“Татар-информ” АА: Ўзбекистон Евроосиё логистика тизимининг муҳим бўғинига айланмоқда

Июнь 10, 2026. 09:30 • 2 дақ

80
“Татар-информ” АА: Ўзбекистон Евроосиё логистика тизимининг муҳим бўғинига айланмоқда

ҚОЗОН, 10 июнь. /“Дунё” АА/. Россиянинг “Татар-информ” ахборот агентлиги Евроосиёдаги янги транспорт-логистика йўлакларини ривожлантиришда Ўзбекистон ва Россия ҳамкорлигининг аҳамиятига бағишланган мақола эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда қайд этилишича, жаҳон логистика тизимида кечаётган ўзгаришлар шароитида транспорт боғлиқлигини таъминлаш барқарор иқтисодий тараққиётнинг муҳим омилларидан бирига айланмоқда. Муаллифлар фикрича, Ўзбекистон ва Россия Евроосиё транспорт йўналишларининг шаклланаётган тизимида муҳим ўрин тутади.

Мақолада икки мамлакат ўртасидаги транспорт соҳасидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётгани таъкидланган. Хусусан, 2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги юк ташиш ҳажми 18,2 миллион тоннани ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 13,6 фоизга ошган.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, темир йўл, автомобиль ва ҳаво транспорти соҳаларида амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар ҳамда янги халқаро транспорт йўлакларини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, “Беларусь–Россия–Қозоғистон–Ўзбекистон–Афғонистон–Покистон” мультимодал маршрути Евроосиё маконида транспорт ўзаро боғлиқлигини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи истиқболли йўналиш сифатида баҳоланган.

Нашрнинг ёзишича, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги транспорт-логистика соҳасидаги шерикликнинг изчил ривожланиши савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва халқаро транзит имкониятларини оширишга хизмат қилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш