Нуфузли “Sеoul City” нашрида вазир Озодбек Назарбековнинг мақоласи эълон қилинди
Декабрь 02, 2025. 10:53 • 2 дақ
• 186
СЕУЛ, 2 декабрь. /“Дунё” АА/. Жанубий Кореянинг етакчи газетаси “Sеoul City” нашрида мамлакатимиз маданият вазири Озодбек Назарбековнинг “Янги Ўзбекистоннинг маърифий сиёсати минтақада янги уфқларни очмоқда” сарлавҳали мақоласи чоп этилди, деб хабар беради “Дунё” АА мухбири.
“Бугунги кунда минтақа мамлакатлари рақиблар сифатида эмас, балки биргаликда ривожланиш йўлида ҳаракат қилаётган ишончли ҳамкорлар сифатида қаралмоқда”, – деб ёзган вазир.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё руҳини мустаҳкамлашга қаратилган ташаббусларни амалга оширишда, аввало, турли фестиваллар ва маданий тадбирлар ўтказиш орқали минтақа халқларини адабиёт ва санъат орқали яқинлаштиришга интилмоқда.
“Президентимиз ҳамкасбларга китоб совға қилиш анъанасини жорий этди. Бу ўзаро маданий алоқаларнинг рамзи ва халқлар қалбини забт этиш усули бўлди,” – дея таъкидланган материалда.
Муаллиф шунингдек, сўнгги йилларда “Марказий Осиё плюс” форматидаги алоқалар мустаҳкамлангани, буларнинг натижасида эса минтақа халқаро майдонда ягона позицияни намойиш этаётгани, иқтисодий алоқаларни, инвестициявий жозибадорликни ва экспорт имкониятларини кенгайтираётганини урғулайди.
“Янги Ўзбекистоннинг маърифий сиёсати Марказий Осиё учун янги уфқлар очмоқда ва бу ўзгаришларга мос бўлиш ҳар бир фуқаронинг бурчи ва шарафидир,” – дея хулоса қилинган мақолада.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси