Хивадаги “Лазги” фестивали Покистон матбуотида ёритилди
Май 08, 2026. 20:00 • 2 дақ
• 45
ИСЛОМОБОД, 8 май. /“Дунё” АА/. Покистоннинг “The Express Tribune” газетасида III “Лазги” халқаро рақс фестивалига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Ўзбекистоннинг қадимий Хива шаҳрида ўтказилган III “Лазги” халқаро рақс фестивали юксак савияда бўлиб ўтди. Ушбу нуфузли тадбирда кўплаб мамлакатлар қатори Покистон ҳам фаол қатнашди”, – дея ёзилган мақолада.
Материалда таъкидланишича, “Лазги” халқаро рақс фестивалида 80 та мамлакатдан рақс санъати усталари, таниқли олимлар, журналистлар, академиклар ва ижрочилар иштирок этган.
Фестиваль доирасида Ўзбекистон–Туркий давлатлар қўшма маданий комиссиясининг йиғилиши, TURKSOY ташкилотига аъзо давлатларидаги санъат ва рақс соҳасидаги олий таълим муассасалари ректорлари мажлиси, “Туркий дунё анъанавий рақс антологияси” мавзусида конференция ҳамда “Этномаданий форум” бўлиб ўтди.
“Покистон делегацияси таркибида доктор Шозия Анвар Чима ва Викас Кумар фестиваль доирасида ўтказилган илмий анжуманда тақдимот намойиш этди. Эътиборлиси, доктор Шозия Анвар Чиманинг “Лазги” рақсининг Панжоб ижрочилик санъатига таъсирига бағишланган илмий мақоласи халқаро конференция ҳужжатлари тўпламида нашр этиш учун маъқулланди”, – деб ёзилган мақолада.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси