Logo

Хивадаги “Лазги” фестивали немис ОАВда ёритилди

Май 07, 2026. 19:10 • 2 дақ

149
Хивадаги “Лазги” фестивали немис ОАВда ёритилди

БЕРЛИН, 7 май. /“Дунё” АА/. Германиянинг “Düsseldorfer Blatt” нашри бош муҳаррири Светлана Райнварт III Халқаро “Лазги” рақс фестивали якунларига бағишлаб мақола тайёрлади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада ёзилишича, ушбу нуфузли фестиваль қадимий Хиванинг бетакрор Ичан-Қалъа тарихий мажмуасида ўтказилган.

Экспертлар фикрича, рақс байрами ўзининг ёрқинлиги ва миллий колорити билан ажралган ҳолда дунёнинг турли мамлакатлари хореография санъатини бир майдонда жамлаган.

Бу йилги фестивалда 30 дан ортиқ мамлакатдан 300 нафарга яқин санъаткор иштирок этди. Фестиваль доирасида рақс санъатининг жаҳон маданияти ривожидаги ўрнига бағишланган халқаро конференция, ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари ва форумлар ташкил этилди.

Шунингдек, материалда “Лазги” рақсининг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилган. Машҳур хоразмча халқ рақси ҳисобланган “Лазги” Ўзбекистон маданий меросининг ёрқин рамзларидан биридир. 2019 йилда “Лазги” ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилгани унинг жаҳон миқёсидаги аҳамиятини янада оширди.

Фестиваль якунларига кўра турли номинациялар бўйича ғолиблар эълон қилинди. Танлов Гран-присини ўзбекистонлик қўлга киритди. Турли номинацияларда эса Туркия, Малайзия, Россия, Қирғизистон ва Хитой иштирокчилари ғолиб бўлди. Қирғизистон, Ҳиндистон, Япония, Туркманистон ва Қозоғистон вакиллари эса махсус мукофотларга сазовор бўлди.

“Düsseldorfer Blatt”да таъкидланишича, “Лазги” фестивали рақс санъати халқлар ўртасидаги мулоқотнинг универсал тили эканини яна бир бор намоён этди. Хива бир неча кун давомида турли миллий анъаналар, мусиқа, рақс санъати маҳорати ва миллий ўзига хос ижодий мулоқотнинг уйғунлаштирган халқаро маданий майдонга айланди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш