Logo

Туркия таҳлилий маркази порталида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси таҳлил қилинди

Май 04, 2026. 11:55 • 2 дақ

176
Туркия таҳлилий маркази порталида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси таҳлил қилинди

АНКАРА, 8 май. /“Дунё” АА/. Туркиянинг “Tarihistan” таҳлилий маркази порталида ўзбекистонлик таҳлилчи Мусулмон Зиёнинг “Ўзбекистон – 2030 стратегияси: ташқи сиёсатда очиқлик, ишонч ва ҳамкорлик тамойиллари” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада таъкидланишича, “Ўзбекистон – 2030” стратегияси Ўзбекистоннинг халқаро тизимдаги ролини мустаҳкамлаш, минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш ва глобал масалаларда фаол позицияни шакллантиришга қаратилган. Унинг асосий мақсади Марказий Осиёни тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиёт ҳудудига айлантиришдан иборат.

Очиқлик, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва кўп векторлилик ташқи сиёсатнинг асосий тамойиллари сифатида белгиланган. Бу мамлакатнинг турли геосиёсий марказлар билан мувозанатли муносабатлар ўрнатишга интилишини ифодалайди. Шунингдек, минтақа давлатлари билан яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Стратегияга мувофиқ, Ўзбекистон минтақавий интеграция жараёнларини фаол қўллаб-қувватламоқда. Шу боис сув-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш, транспорт-коммуникация лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш, шунингдек, савдо-инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш устувор йўналишлар сифатида қайд этилган.

Умуман, янгиланган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси мамлакат ташқи сиёсатини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилувчи кенг қамровли ҳужжат ҳисобланади. Унда Ўзбекистоннинг халқаро мавқеини мустаҳкамлаш, минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштириш ва глобал иқтисодий тизимга интеграцияни кучайтириш бўйича муҳим ёндашувлар ифодаланган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш