"Сада ал-Балад" АА: Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳажми 100 миллиард АҚШ долларидан ошди
Август 05, 2024. 07:41 • 2 дақ
• 374
ҚОҲИРА, 5 август. /"Дунё" АА/. Мисрнинг "Сада ал-Балад" ахборот агентлиги "ХВЖ баҳолашига кўра, Ўзбекистоннинг ЯИМ ҳажми 101,6 миллиард долларни ташкил этди" сарлавҳали мақолани эълон қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда маълум қилинганидек, шу йилнинг 31 июль куни Тошкентда "Ўзбекистондаги норасмий ва яширин иқтисодиётни статистик баҳолаш натижалари" мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирнинг мақсади Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) техник кўмак миссиялари доирасида олиб борилган таҳлил натижаларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.
"Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов, тадбирни очиб, иштирокчиларни Ўзбекистонда иқтисодий вазиятни яхшилашга қаратилган ислоҳотлар ҳақида хабардор қилди, – дейилади мақолада. – У норасмий ва яширин иқтисодиётни статистик баҳолашни мавжуд салоҳиятни аниқлаш ва самарали давлат сиёсатини ишлаб чиқиш учун муҳим инструмент сифатида таъкидлади".
Қайд этилишича, тадқиқот республика бўйича 14 та ҳудудда олиб борилди. Хусусан, 2023 йилнинг июль-август ойларида Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) техник кўмак миссияси жалб этилиб, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жами 165 та туман бўйича 7 мингдан зиёд уй хўжаликларининг яшаш ва овқатланиш, транспорт, маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа хизматларига харажатлари сўровнома асосида ўрганилди.
"Амалга оширилган таҳлилларга натижасига кўра, 2023 йилда Ўзбекистоннинг номинал ЯИМ ҳажми 125,6 триллион сўмга (10,7 миллиард долларга) ошди ва 1 192,2 триллион сўм (101,6 миллиард доллар)ни ташкил этди", – дейилади "Сада ал-Балад" ахборот агентлиги тарқатган мақолада.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлик муносабатлари Покистон ОАВ диққат марказида