“Avesta” АА: Ўзбекистон ёшлари технологик тараққиётнинг янги ҳаракатлантирувчи кучига айланмоқда

Август 19, 2026. 09:37 • 2 дақ

163
“Avesta” АА: Ўзбекистон ёшлари технологик тараққиётнинг янги ҳаракатлантирувчи кучига айланмоқда

ДУШАНБЕ, 19 август. /“Дунё” АА/. Тожикистоннинг “Avesta” ахборот агентлигида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигида мамлакатда технологик ривожланиш, иқтисодий очиқлик ва маданий қайта тикланишнинг уйғунлигига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрда ёзилишича, мамлакат катта демографик салоҳиятга эга бўлиб, аҳолининг 60 фоизидан ортиғини ёшлар ташкил этади. 2026 йилда 35 ёшни қарши олаётган фуқаролар билан суҳбатлашсангиз, уларнинг ҳақиқий “Мустақиллик тенгдошлари” эканини сезасиз.

Мақолада Ўзбекистон минтақавий технологиялар истеъмолчисидан рақамли хизматлар экспортчисига ишонч билан айланаётгани таъкидланган. Ушбу трансформациянинг амалга ошишида “IT Park” маркази муҳим аҳамият касб этади. АҚШ бозорига ўз хизматларини таклиф этаётган “TheCarGo” платформаси асосчиси Зиёбек Турдиев каби ёш тадбиркорларнинг муваффақияти эса ўзбек муҳандислик салоҳиятидан далолат беради.

Шунингдек ўқинг

Имтиёзлар ва ислоҳотлар билан бир қаторда, 90 дан ортиқ мамлакат фуқаролари учун визасиз режимнинг жорий этилиши ҳамда Ўзбекистоннинг минтақавий ҳамкорликдаги фаол роли халқаро интеграциянинг муҳим омили бўлгани қайд этилган.

Материалда мамлакат очиқлигини ифодаловчи ёрқин воқеалар сифатида Самарқандда ЮНЕСКОнинг XIV Ёшлар форуми ва “Эко-заковат” турнири ўтказилгани ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилган.

Ўзбекистон Мустақилликнинг 35 йиллигини нафақат бой тарихга эга мамлакат, балки инновациялар ва халқаро ҳамкорликнинг динамик маркази сифатида кутиб олаётгани қайд этилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш