Елена Вавилина: Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик янги қўшма лойиҳалар билан кенгаймоқда

Август 19, 2026. 12:03 • 2 дақ

80
Елена Вавилина: Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорлик янги қўшма лойиҳалар билан кенгаймоқда

ПЕКИН, 19 август. /“Дунё” АА/. Хитойнинг “Aramos Beijing” консалтинг компанияси директори Елена Вавилина мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида “Дунё” АА орқали юртдошларимизга ўзининг самимий табриги ва эзгу тилакларини йўллади.

– Ўзбекистон халқини мамлакат мустақиллигининг 35 йиллиги билан чин дилдан табриклайман.

Ўтган даврда Ўзбекистоннинг энг муҳим ютуқлари сифатида инфратузилмани ривожлантириш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва иқтисодий барқарорликни таъминлашни қайд этиш мумкин. Шубҳасиз, бу натижалар мамлакатда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасидир.

Шунингдек ўқинг

Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан ҳамкорлиги тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Сўнгги йилларда хитойлик тадбиркорлар билан кўплаб шерикликдаги қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. Энг муҳими, бугунги кунда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик деярли барча йўналишларни қамраб олган.

Ўзбекистон минтақа давлатлари билан яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу, ўз навбатида, барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга, давлатлараро муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Қолаверса, бундай ёндашув Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Ўзбекистонда инновациялар, таълим ва илм-фанни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани бизга қувонч бағишлайди. Шубҳасиз, республика ушбу соҳаларда ривожланишни давом эттирса, минтақа иқтисодиётининг энг жадал ривожланаётган давлатларидан бири мақомини янада мустаҳкамлайди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш