Logo

“Bernama” АА: 2025 йилда Ўзбекистонга 11 мингдан ортиқ малайзиялик келган ва бу рақам жорий йилда янада ортиши кутилмоқда

Январ 11, 2026. 13:20 • 2 дақ

115
“Bernama” АА: 2025 йилда Ўзбекистонга 11 мингдан ортиқ малайзиялик келган ва бу рақам жорий йилда янада ортиши кутилмоқда

КУАЛА-ЛУМПУР, 11 январь. /“Дунё” АА/. Малайзиянинг етакчи “Bernama” ахборот агентлигида Малайзия ва Ўзбекистон ўртасида туризм ва таълим соҳасидаги ҳамкорликка бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Агентликда қайд этилишича, Малайзиянинг Тошкентдаги элчихонаси маълумотларига кўра, туризм ва таълим соҳалари икки мамлакат ўртасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашнинг асосий устувор йўналишлари сифатида белгиланган.

Малайзиянинг Тошкентдаги элчиси Илҳам Туах Иляснинг таъкидлашича, ушбу соҳалардаги муносабатларни янада ривожлантиришга эътибор Малайзиянинг “Visit Malaysia 2026” давлат дастури ва 2025 йил декабрь ойидан бошлаб Малайзиянинг “Batik Air” авиакомпаниясининг Тошкент ва Лангкави ороли ўртасида қўшимча тўғридан-тўғри рейсларини йўлга қўйишига ҳам мос келади.

Қўшимча авиақатновларнинг йўлга қўйилиши мамлакатлар ўртасида сайёҳлар алмашинувини кўпайтириш, халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш, савдо, инвестиция ва маданий алмашинув учун янги имкониятлар яратиши кутилмоқда.

Бугунги кунда “Uzbekistan Airways”, “Batik Air Malaysia” ва “Air Asia” авиакомпаниялари томонидан мамлакатлар ўртасида ҳафтасига 8 та тўғридан-тўғри авиақатновлар амалга оширилмоқда.

Малайзия элчиси ўзбек ёшлари учун Малайзияда таълимни тарғиб қилиш бўйича саъй-ҳаракатлар амалга оширилишини, айниқса, Малайзиянинг шимолий штатларида жойлашган университетлар жалб қилинишини айтди. Унинг таъкидлашича, 2025 йилда Малайзиянинг давлат ва хусусий олий таълим муассасаларида 600 дан ортиқ ўзбекистонлик талаба таҳсил олган ва Малайзия томони жорий йилда уларнинг сонини кўпайтиришни мақсад қилган.

“Batik Air” авиакомпаниясининг тўғридан-тўғри рейслари Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва ҳатто Россиядан келган хоҳловчиларга Тошкент орқали Лангкавига саёҳат қилиш имконини беради. Шу билан бирга, қишда қорни кўришни ва тоғларда чанғида учишни истаган кўплаб малайзияликлар, айниқса, Малайзиянинг шимолий штатларида истиқомат қилувчилар Тошкентдан бир соатлик масофада жойлашган Чимён тоғларига ташриф буюришлари мумкин. Сўнгги йилларда мамлакатлар ўртасида келаётган сайёҳлар сонининг ўсиши кузатилмоқда. 2025 йилда Ўзбекистонга 11 мингдан ортиқ малайзиялик сайёҳ ташриф буюрди ва бу йил уларнинг сони ортиши кутилмоқда”, дея ёзилган мақолада.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш