Logo

“Otra Lectura”: Ўзбекистондаги ислоҳотлар барқарор ўсиш пойдеворини яратмоқда

Январ 06, 2026. 09:00 • 2 дақ

220
“Otra Lectura”: Ўзбекистондаги ислоҳотлар барқарор ўсиш пойдеворини яратмоқда

МАДРИД, 7 январь. /“Дунё” АА/. Испаниянинг “Otra Lectura” таҳлилий-ахборот порталида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва мамлакат халқига йўллаган Мурожаатномасига бағишланган “Ўзбекистон келажак сари: мамлакатни ижтимоий-иқтисодий юксалтириш реал воқеликка айланмоқда” сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада қайд этилишича, давлат раҳбарининг маърузасида асосий эътибор барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланиш, аҳоли фаровонлигининг ўсиши ва миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишга қаратилган. Материал муаллифи айнан иқтисодиёт, ўсиш сифати ва инновацион салоҳият Президент томонидан Ўзбекистоннинг ички барқарорлиги ва фаол ташқи ҳамкорлигининг асоси сифатида кўриб чиқилаётганига эътибор қаратади.

Таъкидланишича, мураккаб халқаро вазиятга қарамай, Ўзбекистон иқтисодиёти барқарор ўсиш суръатларини намойиш этмоқда. Нашрда ялпи ички маҳсулот ҳажми 145 миллиард доллардан ошгани, экспорт сезиларли даражада юқорилагани, инвестициялар ҳажми кўпайгани ва олтин-валюта захиралари мустаҳкамлангани ҳақида маълумотлар келтирилган. Миқдорий кенгайишдан билимлар, юқори технологиялар ва саноатни модернизация қилишга асосланган ривожланишнинг инновацион моделига ўтиш йўналиши алоҳида ажралиб туради.

“Ўзбекистон узоқ муддатли рақобатбардошлик, хомашёга қарамликни камайтириш ва ташқи таҳдидларга чидамлиликка йўналтирилган иқтисодиётни изчил шакллантирмоқда”, - дея таъкидлайди манба.

“Otra Lectura” нашрининг ёзишича, Ўзбекистон Президенти томонидан белгиланган устувор йўналишлар мамлакатни модернизация қилишнинг сифат жиҳатидан янги босқичига ўтганидан далолат беради ва технология, инсон капитали ва барқарор ўсишга йўналтирилган халқаро ҳамкорликни чуқурлаштириш учун мустаҳкам пойдевор яратади. Бу эса Ўзбекистоннинг ҳам, унинг хорижий ҳамкорларининг ҳам узоқ муддатли манфаатларига жавоб беради.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш