“Orient” АА: Ўзбекистон ва Ҳиндистон ЖСТга аъзолик бўйича музокараларни якунлади

Июнь 01, 2026. 18:25 • 2 дақ

114
“Orient” АА: Ўзбекистон ва Ҳиндистон ЖСТга аъзолик бўйича музокараларни якунлади

АШХОБОД, 1 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнида муҳим босқичга қадам қўйди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Туркманистоннинг “Orient” ахборот агентлиги мақоласига таяниб

Хусусан, Ўзбекистон ва Ҳиндистон республиканинг ЖСТга аъзо бўлиши доирасида бозорларга кириш бўйича икки томонлама музокараларни якунлаш тўғрисидаги баённомани имзолаган.

Шунингдек ўқинг

Ўзбекистон Президентининг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Ўруновнинг сўзларига кўра, томонлар иқтисодий параметрларни келишиб олганидан сўнг ҳужжатнинг техник ва юридик жиҳатларини пухта ишлаб чиқишни якунлаган. Эндиликда имзоланган баённоманинг асл нусхаларидан бири мамлакатнинг ташкилотга аъзо бўлишига оид ҳужжатлар тўпламига қўшиш учун ЖСТ Котибиятига юборилади.

Нашрнинг ёзишича, жаҳон иқтисодиётининг энг йирик иштирокчиларидан бири бўлган Ҳиндистон билан музокараларнинг якунланиши Ўзбекистоннинг ЖСТга тўлақонли аъзо бўлишини тезлаштиради ва савдо-инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш