Туркия ёшлари Ота Юрт – Ўзбекистонни зиёрат қилиб, маданий-маънавий мерос билан танишди

Июнь 01, 2026. 19:25 • 2 дақ

68
Туркия ёшлари Ота Юрт – Ўзбекистонни зиёрат қилиб, маданий-маънавий мерос билан танишди

АНҚАРА, 1 июнь. /“Дунё” АА/. Туркиянинг Аксарай вилоятидан бир гуруҳ ёшлар икки қардош мамлакат ўртасидаги гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш ва Ўзбекистоннинг тарихий-маданий мероси билан танишиш мақсадида юртимизга ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ота Юрт Ўзбекистонни зиёрат қилиш мақсадидаги ушбу ташриф “Aynı İzde, Taze Nefes” (“Айни изда, янги нафас”) лойиҳаси доирасида ташкил этилди.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги туризм алмашинувида яққол ўсиш кузатилмоқда. Эътиборли жиҳати, мазкур жараёнда Туркиянинг маҳаллий бошқарув органлари ҳам фаол иштирок этиб, турк ёшларининг Ўзбекистонга зиёратларини рағбатлантиришга қаратилган қатор лойиҳаларни қўллаб-қувватламоқда.

Шунингдек ўқинг

Аввал хабар берилганидек, Баликесир ва Муш вилояти ёшлари Ўзбекистонда бўлиб қайтган бўлса, навбатдаги “Aynı İzde, Taze Nefes” лойиҳаси ҳам юқори савияда бўлиб ўтди.

Туркия Ёшлар ва спорт вазирлигининг Аксарай вилояти бошқармаси кўмагида амалга оширилган лойиҳа доирасида кўплаб тадбирлар ташкил этилди. Жумладан, турк ёшлари 18 май куни Тошкент шаҳрида ўтказилган Халқаро ёшлар тинчлик саммитида фаол иштирок этди. Дастур давомида Туркия ва Ўзбекистон ёшлари соғлом турмуш тарзи, спорт, руҳий саломатлик ва барқарор турмуш тарзига оид тажрибаларини ўртоқлашди.

“Биз ўрганишда, яратишда ва биргаликда из қолдиришда давом этамиз”, шиорини олға сурган ёшлар лойиҳа доирасида мамлакатимизнинг тарихий шаҳарларини зиёрат қилиб, “Ота Юрт”даги тарихий-маданий мерос ва маънавий қадриятлар билан яқиндан танишди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш