"Сада ал-Балад" АА: 2024 йил якунига қадар Ўзбекистонда дуал таълим шаклидаги қамров 50 минг нафарга етказилади
Август 18, 2024. 12:41 • 2 дақ
• 279
ҚОҲИРА, 19 август. /"Дунё" АА/. Мисрнинг "Сада ал-Балад" ахборот агентлиги Ўзбекистондаги дуал таълим шаклига бағишланган мақола эълон қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мақолада қайд этилишича, дуал таълим – таълим йўлидаги сифатли ислоҳот ҳисобланади. Ўзбекистонда бу борада қонунчиликни мустаҳкамлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2020 йил 23 сентябрдаги "Таълим тўғрисида"ги Қонунда дуал таълим тизими ўз ифодасини топган.
"Ўзбекистон Президенти томонидан ҳам Германия тажрибаси асосида дуал таълим шаклини тизимли ривожлантириш масаласига эътибор берилмоқда, – дейилган мақолада. – Жумладан, 2020 йил 6 ноябрдаги "Ўзбекистоннинг янги тараққиёт даврида таълим-тарбия ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонда 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, амалиётга йўналтирилган таълим дастурларини жорий этиш мақсадида профессионал таълим муассасаларида дуал таълим тизимини жорий этиш белгиланди".
Бу орқали Ўзбекистон меҳнат бозоридаги реал эҳтиёжлар, корхона ва ташкилотлар, иқтисодиёт тармоқларидаги аниқ иш ўринлари бўйича меҳнат фаолияти билан таълимни уйғунлашган ҳолда ташкил этиш орқали рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг янги механизмлари жорий қилина бошланди.
"Ўзбекистонда дуал таълим шаклини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида жорий йил якунига қадар дуал таълим шаклида қамров 50 минг нафарга етказилади. Бундан ташқари, Германия, Швейцария ва Буюк Британия тажрибаси асосида касб стандартлари ишлаб чиқилади", – дея таъкидлаган "Сада ал-Балад" ахборот агентлиги.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси