“Informare Online”: Ўзбекистон Буюк Ипак йўлининг жонли юраги

Май 26, 2026. 12:25 • 2 дақ

89
“Informare Online”: Ўзбекистон Буюк Ипак йўлининг жонли юраги

РИМ, 26 май. /“Дунё” АА/. Италиянинг “Informare Online” нашрида Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги тарихий ва замонавий маркази сифатидаги ролига бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Муаллиф Кампания университети профессори, ЮНЕСКОнинг Казертадаги вакили Йоланда Каприльоне Ўзбекистонни “Буюк Ипак йўлининг жонли юраги” дея атаган. У мақолада ўзбеклар диёрида жаҳон сиёсати, иқтисодиёти ва маданий дипломатия тобора ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлайди.

Нашрда ёзилишича, Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, туризм, таълим ва маданий меросни асраб-авайлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек ўқинг

Тарихий Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларини реставрация қилиш бўйича кенг кўламли лойиҳалар, шунингдек, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО билан фаол ҳамкорлиги муҳим аҳамият касб этмоқда. Хивадаги “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” форуми ҳамда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясининг Самарқандда ўтказилиши муҳим халқаро тадбирлар қаторида қайд этилган.

Материалда Ўзбекистоннинг Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, сунъий интеллект, инклюзив таълим ва маданий алмашинув соҳаларида замонавий ташаббусларни илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатлари алоҳида таъкидланган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш