Лондондаги бизнес-форумда Ўзбекистон банклари қатор молиявий битимлар имзолади

Май 26, 2026. 10:55 • 52 сония

64
Лондондаги бизнес-форумда Ўзбекистон банклари қатор молиявий битимлар имзолади
Лондондаги бизнес-форумда Ўзбекистон банклари қатор молиявий битимлар имзолади
Лондондаги бизнес-форумда Ўзбекистон банклари қатор молиявий битимлар имзолади

ЛОНДОН, 26 май. /“Дунё” АА/. Лондонда бўлиб ўтган “Ўзбекистон инвесторлари куни” бизнес-форуми доирасида Британиянинг “ICBC Standard Bank” молия институти ҳамда Ўзбекистоннинг қатор банклари ўртасида ҳамкорлик шартномалари имзоланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, форум доирасида “Agrobank” билан 50 миллион, “Mikrokreditbank” билан 50 миллион ва “Biznesni rivojlantirish banki” билан 40 миллион АҚШ доллари миқдоридаги битимлар имзоланди.

Шунингдек ўқинг

Таъкидланишича, мазкур келишувлар капитал бозоридаги операцияларни ривожлантириш, ресурс базасини диверсификация қилиш ҳамда Ўзбекистон банкларининг хорижий инвесторлар билан халқаро ҳамкорлигини кенгайтиришга қаратилган.

Бундан ташқари, имзоланган ҳужжатлар маҳаллий банкларнинг халқаро молия бозорларидаги мавқеини мустаҳкамлашга, шунингдек, йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун мустаҳкам молиявий асос яратишга хизмат қилиши қайд этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш