Logo

Саудия ОАВда Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва муҳим тадбирлар кенг ёритилди

Апрель 16, 2026. 15:20 • 2 дақ

407
Саудия ОАВда Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва муҳим тадбирлар кенг ёритилди

АР-РИЁЗ, 2 май. /«Дунё» АА/. Ислом ҳамкорлик ташкилоти ҳузуридаги Телерадиокомпаниялар иттифоқи (OSBU) веб-сайтида Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан амалга оширилаётган ислоҳотлар ва муҳим халқаро тадбирларга бағишланган мақолалар чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Порталда эълон қилинган мақолаларда Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентларининг Бухоро шаҳридаги учрашуви ҳамда икки давлат раҳбарларининг кўҳна шаҳардаги бой тарихий мерос билан танишиши алоҳида ёритилган.

Мақолада ёзилишича, ушбу олий даражадаги учрашув икки қардош халқнинг маданий-маънавиятини асраб-авайлаш ҳамда стратегик шериклик алоқаларини янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этди.

Нашрда Сурхондарё вилоятида ўтказиладиган «Бойсун баҳори» халқаро фольклор фестивалига кўрилаётган кенг кўламли тайёргарлик ишларига бағишланган мақола ҳам чоп этилган. Материалда мазкур маданий анжуманнинг ЮНЕСКО томонидан эътироф этилган ноёб қадриятларни дунёга танитиш ва Марказий Осиё туризм салоҳиятини оширишдаги ўрни юқори баҳолаган.

Веб-сайтда Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланган Ислом банклари тўғрисидаги қонуннинг мазмун-моҳияти ҳақида ҳам мақола эълон қилинган. Унда мамлакат молия тизимида жорий этилаётган янги ҳуқуқий асослар иқтисодиётни диверсификация қилиш ҳамда хорижий инвестициялар кўламини оширишда муҳим аҳамият касб этиши қайд этилган. 

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш