Logo

Жавоҳир Синдоров — ФИДЕ Жаҳон кубоги ғолиби!

Ноябрь 27, 2025. 19:06 • 2 дақ

282
Жавоҳир Синдоров — ФИДЕ Жаҳон кубоги ғолиби!

ДЕҲЛИ, 27 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров кеча Ҳиндистоннинг Гоа штатида якунига етган шахмат бўйича ФИДЕ Жаҳон кубоги (FIDE World Cup 2025) ғолиблигини қўлга киритди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

19 ёшли Жавоҳир Синдоров халқаро турнир давомида ёрқин ўйин ва мустаҳкам ирода намойиш этиб, ҳал қилувчи финал учрашувида хитойлик гроссмейстер Вэй И устидан тай-брейкда ғалаба қозонди.

Бу ютуқ Ўзбекистон шахмати учун улкан аҳамиятга эга.

Жавоҳир Синдоров турнир тарихида ФИДЕ Жаҳон кубогининг энг ёш ғолибига айланди.

Ўзбекистон шахматининг юксалаётган юлдузи расман 2026 йилги нуфузли Жаҳон шахмат тожи учун Даъвогарлар турнирида иштирок этиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритди.

Шунингдек ўқинг

Жавоҳир яна бир ҳамюртимиз Нодирбек Ёқуббоевни кескин руҳда ўтган ярим финал баҳсида мағлуб этиб, биринчи марта Жаҳон кубоги финалида иштирок этишни кафолатлади.

Ёш ўзбекистонликнинг муваффақияти халқаро матбуотда кенг акс-садо бермоқда. Оммавий ахборот воситалари янги ғолибнинг истеъдоди ва салоҳиятига эътибор қаратмоқда.

"The Indian Express" газетаси Жавоҳир Синдоровни "феномен" деб атади. Унинг шахмат дунёсини ҳайратга солган муваффақияти Ўзбекистон яқин йилларда "ёш ҳиндистонлик вундеркиндлар учун энг катта чорлов"га айланаётганидан далолат беради, деб таъкидлади.

"Times of India" нашри ўз ҳисоботида Жавоҳир бугунги кунга қадар ушбу унвонни қўлга киритган энг ёш ўйинчи бўлганини қайд этди.

Халқаро шахмат порталлари ушбу юксак натижа Ўзбекистон учун "тарихий ютуқ" эканини алоҳида таъкидламоқда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш