Logo

“Коммерсантъ” газетаси: Ўзбекистонда  2030 йилгача 4,7 миллион нафар ёшлар сунъий интеллект бўйича ўқитилади

Апрель 26, 2026. 14:30 • 2 дақ

550
“Коммерсантъ” газетаси: Ўзбекистонда  2030 йилгача 4,7 миллион нафар ёшлар сунъий интеллект бўйича ўқитилади

МОСКВА, 24 апрель. /“Дунё” АА/. Россиянинг “Коммерсантъ” газетасида Ўзбекистонда сунъий интеллект соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолада ёзилишича, ҳозирда Ўзбекистонда сунъий интеллект соҳасида 100 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилмоқда. 2027 йил охирига қадар уларнинг сонини икки баробарга ошириш режалаштирилган.

Қайд этилишича, сунъий интеллектни жорий этишнинг асосий йўналишлари соғлиқни сақлаш, таълим, транспорт, энергетика, банк сектори ва божхона хизмати ҳисобланади.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, мақолада Ўзбекистон сунъий интеллектни ривожлантиришнинг ижтимоий жиҳатига, жумладан, инсон капиталини шакллантириш, таълимни ривожлантириш ва давлат хизматлари сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратаётгани таъкидланган.

“Ўзбекистон бу соҳада БАА билан ҳамкорликда мутахассислар тайёрлашга қаратилган “Five Million Uzbek AI Prompters” дастурини амалга оширмоқда. Ушбу ташаббус доирасида 2030 йилгача 4,7 миллион нафар ёшлар, 150 минг нафар ўқитувчи ҳамда 100 минг нафар давлат хизматчисини ўқитиш кўзда тутилган”, деб ёзади Коммерсантъ”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш