Logo

Дипломатларнинг аралашувидан сўнг Россиянинг Сахалин ва Амур вилоятларидаги ўзбекистонлик қурувчиларга иш ҳақи бўйича қарзлар тўлана бошланди.

Апрель 28, 2026. 15:55 • 2 дақ

398
Дипломатларнинг аралашувидан сўнг Россиянинг Сахалин ва Амур вилоятларидаги ўзбекистонлик қурувчиларга иш ҳақи бўйича қарзлар тўлана бошланди.
Дипломатларнинг аралашувидан сўнг Россиянинг Сахалин ва Амур вилоятларидаги ўзбекистонлик қурувчиларга иш ҳақи бўйича қарзлар тўлана бошланди.

ВЛАДИВОСТОК, 28 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Владивостокдаги бош консулхонасига Россиянинг “ПСО Казань” МЧЖ Поронайск ва Свободный туманларидаги қурилиш объектларида ишлаётган ватандошлардан иш ҳақи тўланмагани юзасидан жамоавий мурожаат келиб тушди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Аниқланишича, ушбу икки объектда меҳнат қилаётган жами 105 нафар ҳамюртимизга 4 ой давомида жами 323 минг АҚШ долларидан ортиқ миқдорда иш ҳақи ўз вақтида тўланмаган.

Бош консулхона Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ҳолат юзасидан Сахалин ва Амур вилоятлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига расмий мурожаат йўллади ва қонун доирасида чора кўришни сўради.

Шунингдек ўқинг

Натижада, Россия Прокуратураси ва Тергов қўмитасининг ушбу вилоятлардаги бошқармалари иштирокида махсус гуруҳ тузилиб, корхонада махсус текширув ўтказилди. Текширув якунларига кўра, Россия жиноят кодексининг 145.1-моддасига асосан жиноят иши қўзғатилди ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текширувлардан сўнг иш берувчи томонидан 127 минг АҚШ доллари миқдорида иш ҳақи фуқароларга қисман тўлаб берилган. Қолган 196 минг АҚШ доллари қарздорликни 15 майга қадар тўлиқ тўлаш кутилмоқда.

Мазкур ҳолат Бош консулхона назоратига олинган бўлиб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ишлар мунтазам давом эттирилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш