Logo

Бухорода бўлиб ўтадиган II Осиё хотин-қизлар форуми Покистон ОАВда кенг ёритилмоқда

Апрель 13, 2026. 10:03 • 2 дақ

209
Бухорода бўлиб ўтадиган II Осиё хотин-қизлар форуми Покистон ОАВда кенг ёритилмоқда

ИСЛОМОБОД, 13 апрель. /“Дунё” АА/. Покистоннинг етакчи оммавий ахборот воситалари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтадиган II Осиё хотин-қизлар форуми ҳақидаги ахборот мақолаларни кенг ёритмоқда, деб хабар қилади “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, ушбу мамлакатнинг “Metro Morning”, “Daily Independent”, “The Gulf Observer”, “Media Online Today”, “The World News”, “World News Pakistan”, “Daily Financial Times”, “The Daily Morning News”, “The Diplomatic Insight”, “Global News Pakistan”, “The AZB”, “Infora News” каби нашрларда шу йил май ойида Бухоро шаҳрида бўлиб ўтадиган II Осиё хотин-қизлар форуми ҳақида мақолалар эълон қилинди.

Нашрларда Олий Мажлис Сенатида II Осиё хотин-қизлар форумини ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита йиғилиши бўлиб ўтгани хабар қилинган.

Шунингдек ўқинг

“Сенати раиси Танзила Норбоева олиб борган йиғилишда II Осиё хотин-қизлар форумини “БМТ–аёллар” тузилмаси ва БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) билан биргаликда жорий йил 13–15 май кунлари Бухоро шаҳрида ўтказиш белгиланди”, – дейилади манбаларда.

Покистон ОАВ ёзганидек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида (2025 йил 23–29 сентябрь) Осиё хотин-қизлари форумини доимий платформага айлантириш таклифини илгари сурган эди.

Анжуман доирасида минтақа хотин-қизларининг сиёсат, иқтисодиёт, соғлиқни сақлаш ва таълим, ижтимоий ҳимоя, иқлим, экология ва бошқарув соҳаларидаги ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалалари муҳокама этилади. Бу борадаги глобал ва минтақавий ҳамкорлик янада мустаҳкамланади ва ўзаро тажриба алмашилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш