Logo

Осакадаги ватандошлар иштирокида сайёр консуллик қабули ўтказилди

Апрель 13, 2026. 12:03 • 49 сония

102
Осакадаги ватандошлар иштирокида сайёр консуллик қабули ўтказилди
Осакадаги ватандошлар иштирокида сайёр консуллик қабули ўтказилди
Осакадаги ватандошлар иштирокида сайёр консуллик қабули ўтказилди

ОСАКА, 12 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси вакиллари Япониянинг Осака шаҳрида истиқомат қилаётган ватандошлар билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашув давомида консуллик сайёр-қабули ташкил этилиб, унда фуқароларимиз ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига консуллик хизматлари, жумладан, биометрик паспортлар, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар, нотариал ҳужжатлар ва бошқа фуқаролик ҳолати далолатномаларини расмийлаштириш хизматлари кўрсатилди.

Шу билан бирга, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон Президенти раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хориждаги фуқароларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари, жумладан, “Ватандош” картасини жорий этиш, шунингдек, ёшлар ва диаспора вакиллари учун яратилаётган шароитлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш