Покистон ОАВ: Ўзбекистон жаҳон иқтисодий майдонида муҳим иштирокчига айланди

Июнь 27, 2026. 12:00 • 3 дақ

113
Покистон ОАВ: Ўзбекистон жаҳон иқтисодий майдонида муҳим иштирокчига айланди
Покистон ОАВ: Ўзбекистон жаҳон иқтисодий майдонида муҳим иштирокчига айланди
Покистон ОАВ: Ўзбекистон жаҳон иқтисодий майдонида муҳим иштирокчига айланди

ИСЛОМОБОД, 27 июнь. /“Дунё” АА/. Покистоннинг марказий оммавий ахборот воситалари шу йилнинг 16–18 июнь кунилари бўлиб ўтган V Тошкент халқаро инвестиция форуми якунларини кенг ёритишда давом этмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Жумладан, ушбу мамлакатнинг марказий «Associated Press of Pakistan», «Minute Mirror» ва «Times International News Service» ахборот агентликлари, «Daily Big Digit» газетаси, «Daily Sapeher Times», «Urdu Times Digital» ва «PRCCSF» онлайн нашрларида «ТХИФ-2026: Ўзбекистоннинг жаҳон инвестиция харитасидаги мустаҳкамланаётган ўрнини намоён этди» сарлавҳали мақолалар эълон қилинди.

«Тошкент халқаро инвестиция форуми Марказий Осиёдаги етакчи халқаро инвестиция платформасидир. Беш йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур форум жаҳон етакчилари, давлат амалдорлари, инвесторлар, йирик бизнес вакиллари, халқаро молиявий институтлар раҳбарлари ҳамда сиёсат шакллантирувчиларни бир майдонда жамлайди. Унинг асосий мақсади тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва Ўзбекистоннинг минтақавий бизнес маркази сифатидаги мавқеини мустаҳкамлашдан иборат», – дейилган нашрларда.

Шунингдек, материалларда форум халқаро инвесторларга дунёнинг энг жадал ривожланаётган бозорларидан бири билан яқиндан танишиш имконини яратиши урғуланган.

Маълум қилинганидек, жорий йилнинг 16–18 июнь кунлари ўтказилган V Тошкент халқаро инвестиция форуми «Инвестиция барқарорлиги: янги уфқлар, янги шерикликлар» бош мавзусида ташкил этилди. Тадбирда дунёнинг қарийб 100 та мамлакатидан 7600 дан ортиқ иштирокчи қатнашди.

Мақолада ёзилишича, аввалги форумлар асосан «Ўзбекистонга инвестиция киритинг» деган чақириқни илгари сурган бўлса, ТХИФ-2026 «Инвестицияларингизни ҳимоя қиладиган ва қўллаб-қувватлайдиган институционал асослар яратилди» деган мазмундаги янги ёндашувни намоён этди. Бу ғоя Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг форумнинг очилиш маросимида нутқида ҳам яққол акс этди.

«Давлат Раҳбари инвесторлар учун ҳуқуқий кафолатларни мустаҳкамлаш, капитал бозорлари ва молиявий инструментларни ривожлантириш, юқори қўшилган қиймат яратадиган тармоқларга инвестициялар жалб қилиш, «яшил» энергетика ва сунъий интеллектни ривожлантириш, транспорт ва логистика алоқадорлигини кучайтириш, ҳудудий ривожланиш, урбанизация, туризм ва қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш каби олти устувор йўналишни белгилаб берди», – деб таъкидланган Покистон ОАВ.

Геоиқтисодий рақобат кучайиб бораётган бугунги даврда бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ҳақиқий муваффақият тарихи сифатида намоён бўлди. Форум оддий бизнес анжумани ёки миллий инвестиция конференциясидан анча кенг маъно касб этди.

Бу муваффақиятнинг замирида Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёевнинг самарали ва узоқни кўзлаган раҳбарлиги ётади. Давлат Раҳбари Ўзбекистонни ташқи дунё учун очиш жараёнида ҳал қилувчи роль ўйнади. У лавозимга киришганидан буён иқтисодиётни модернизация қилиш, давлат институтларини мустаҳкамлаш, бошқарув самарадорлигини ошириш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ислоҳотларни изчил илгари суриб келмоқда. Ана шу саъй-ҳаракатлар натижасида Ўзбекистон жаҳон иқтисодий майдонида муҳим иштирокчига айланиб, Осиё, Европа, Яқин Шарқ ва бошқа минтақалардан инвесторларни фаол жалб этмоқда.

«Қисқача айтганда, Тошкент халқаро инвестиция форумининг аҳамияти конференция заллари ва бизнес учрашувлари доирасидан анча кенгдир. Форум Ўзбекистонни энди фақат улкан салоҳиятга эга мамлакат сифатида эмас, балки амалий натижаларга эришаётган давлат сифатида қабул қилиш вақти келганини кўрсатди», – деб ёзилган мақолаларда.

 

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш