Польша матбуоти: Ўзбекистон спорт, туризм ва иқтисодиёт соҳаларида халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Сентябрь 26, 2026. 14:00 • 2 дақ

• 165
Польша матбуоти: Ўзбекистон спорт, туризм ва иқтисодиёт соҳаларида халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Польша матбуоти: Ўзбекистон спорт, туризм ва иқтисодиёт соҳаларида халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Польша матбуоти: Ўзбекистон спорт, туризм ва иқтисодиёт соҳаларида халқаро ҳамкорликни кенгайтирмоқда

 ВАРШАВА, 26 сентябрь. /“Дунё” АА/. Польшанинг нуфузли нашрларида Ўзбекистон тараққиёти, миллий спортни тарғиб қилишдаги ютуқлари, туризм соҳасининг жадал ўсиши ва савдо-иқтисодий йўналишдаги ҳамкорлик алоқаларига бағишланган мақолалар эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Polska-zbrojna” ҳарбий порталидаги “Кураш бўйича медалларга эга аскарлар” сарлавҳали мақолада Польша Қуролли Кучлари вакилларининг Тошкентда ўтказилган Жаҳон ҳарбий кураш мусобақасидаги муваффақиятлари ҳақида сўз юритилган.

Нашр Халқаро ҳарбий спорт кенгаши шафелигида ўтказилган мусобақанинг юқори савияда ташкил этилганини қайд этиб, Ўзбекистоннинг миллий курашни халқаро майдонда оммалаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларини алоҳида эътироф этган.

Польша терма жамоаси бош мураббийси, майор Пётр Краевский мусобақа даражаси ва ўзбек кураши анъаналарига юқори баҳо бериб, шогирдларининг ушбу турнирда учта медални қўлга киритганини қайд этди.

“National Geographic” порталида эълон қилинган мақолада Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги натижалари алоҳида таҳлил қилинган. Муаллиф “UN Tourism” ва миллий статистика маълумотларини келтириб, Ўзбекистонда хорижий меҳмонлар сони 2025 йилдаги 11,7 миллион кишидан 2026 йилнинг дастлабки саккиз ойида 9,1 миллион кишига ўсганини ёзган.

Шунингдек ўқинг

Виза режимининг соддалаштирилиши, 94 давлат, жумладан, Польша фуқаролари учун визасиз кириш режимининг жорий этилиши сайёҳлар учун кенг имкониятлар яратган. Варшава–Тошкент тўғридан-тўғри авиақатновининг йўлга қўйилиши, тезюрар темир йўл транспортининг ривожланиши ва меҳмонхона инфратузилмасининг кенгайиши Ўзбекистонни дунёнинг энг динамик сайёҳлик марказларидан бирига айлантирмоқда.

“Kig” сайтида польшалик тадбиркорларнинг Ўзбекистонга бўлажак ишбилармонлик миссияси анонси жойлаштирилган. Мақолада мамлакат 7,7 фоиз ўсиш суръати ва 2025 йилда 43 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилган ҳолда Марказий Осиёнинг иқтисодий етакчиси сифатида тавсифланади.

АКТ, агросаноат, “яшил” технологиялар ва логистика соҳаларида фаолият юритувчи Польша компанияларига Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда, икки давлат дипломатик ваколатхоналари кўмагида ташкил этилаётган Б2Б форматидаги платформадан фойдаланиш таклиф этилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш